«Дарё» дунё ва ўзбек бокси ҳамда MMA юлдузларининг Instagram тармоғида обуначилари билан бўлишган энг сўнгги суратлари ва янгиликларини тақдим этади.
АҚШда мағулотларга зўр бераётган Шаҳрам Ғиёсов
«Душманингиз билмаслиги керак бўлган нарсани дўстингизга айтманг», — дея ушбу суратни қўйган Шоҳжаҳон Эргашев
«Оғир машғулотлардан кейин», — дейди Муроджон Аҳмадалиев. Машғулотлар оғир бўлгани Баҳодир Жалоловнинг кўзларидан ҳам билиниб турибди
«Кучли инсонлар мақсадларига эришиш йўллари ҳақида ўйлашса, иродаси суст одамлар — баҳона топиш йўллари ҳақида! Ҳаммаси ўз қўлингда. Сен қайси йўлни танлайсан?», — дея обуначиларга юзланган Баҳодир Жалолов
«Таслим бўлишдан олдин, нега узоқ вақт ушлаб турганингизни ўйлаб кўринг», — дейди Исроил Мадримов
30 октябрдаги жангини кутиб чарчаган Бектемир Мелиқўзиев
Фазлиддин Ғоибназаров спорт залида жамоаси билан бирга
«Меҳр ва саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган Мурод Хўнтўраев
Ўзининг машғулоти ва спарринг жангини якунлаб, ёшларни кузатаётган Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда унинг жамоаси
Жастин Гэтжи ҳам машғулотлардан сўнг ушбу фотони юклади. Ҳабибга қарши жанг учун тайёргарлик жараёнларида Гэтжига Райан Чарлебоис ҳамда Бенжамин Беннетт ёрдам бермоқда
UFC’да шов-шув кўтарган Ҳамзат Чимаев навбатдаги рақибини ҳам янчиб ташлашга тайёр
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)