• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Чуст пичоғи, Самарқанд нони, Марғилон адраси, Олтиариқ ва Паркент узумини халқаро бренд сифатида рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда қайд этилишича, интеллектуал мулк Европада ялпи ички маҳсулотнинг 45 фоизини, Хитойда 12, Россияда 7 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон бу борада дунё бозоридан узоқлашиб кетган. «На тегишли идоралар ва на ҳудуд раҳбарлари интеллектуал мулк масаласига эътибор берди. Шу сабабли ихтирочи олим ва ижодкорларимиз хорижга чиқиб кетди. Илмий институтларимиз инновациялар, тармоқлар эса харидоргир ишланма ва брендлар ярата олгани йўқ», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Таъкидланишича, аксарият ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари бўйича мурожаатлар илмий ишни тезроқ рўйхатдан ўтказиб олиш мақсадида қилинмоқда. Бу борадаги талаблар ҳам эскириб қолган.

    Йиғилишда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириб, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб кириш масалалари муҳокама қилинди.

    Адлия вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлигига барча идоралар ва ҳудудлар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг муҳокама қилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Интеллектуал мулк яратувчиларини рағбатлантириш, патент эгаларини мукофотлаш каби имтиёзлар тизимини жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Маълум қилинишича, мамлакатда йилига 4500 атрофида интеллектуал мулк объекти, жумладан, 2 мингдан зиёд товар белгилари рўйхатдан ўтади. Мисол учун, Навоий кон-металлургия комбинати сўнгги ўн йилда 35 та ихтирони рўйхатдан ўтказиб, уларнинг 16 тасидан 400 миллиард сўмдан ортиқ иқтисодий самара кўрган. Бу ишланмаларни бошқа давлатларнинг олтин қазиш корхоналарига сотиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Лекин бундай ихтиролар хорижда рўйхатдан ўтказиб келинмоқда. Чунки мамлакатда қийматни баҳолаш тизими амалда ишламаяпти. Бунинг оқибатида кўплаб ишланмалар тижоратлаштирилмай қолиб кетмоқда.

    Шу боис Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти мутахассислари билан баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

    Маълум қилинишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида саноат мулки патентлари платформасини яратиб, унга саноат тармоқларидаги интеллектуал мулк объектларини жойлаштириб бориш, вилоятлардаги корхоналар ва олий ўқув юртларининг интеллектуал мулк объектлари базасини яратиш бўйича топшириқлар берилди.

    Қайд этилишича, 2019-йилда 400 га яқин ихтиро, 110 та фойдали модель, 170 та саноат намунаси, 36 та селексия ютуғи рўйхатга олинган бўлса-да, атиги 43 та илмий ишланма тижоратлаштирилган. Шу боис бундай илмий ютуқларнинг «электрон ярмаркаси»ни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

    Давлат раҳбари маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

    Бугунги кунда мамлакат саноатининг бор-йўғи 72 та товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилган. Лекин бу жуда кам. Аслида эса имкониятлар талайгина.

    Масалан, Чуст пичоғи, Самарқанд нони, Марғилон адраси, Шеробод анори, Олтиариқ ва Паркент узуми, Хоразм қовуни, Сурхондарё хурмоси каби машҳур брендларни ҳудудий мансублиги бўйича рўйхатдан ўтказиб, халқаро бозорда фаол тарғиб қилиш мумкин.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий брендларнинг халқаро рўйхатдан ўтишини кўпайтириш, уларнинг халқаро бозорга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Юридик университет ҳамда жойлардаги ҳуқуқшунослик факультетларида тадбиркорлар учун интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш бўйича ўқувлар ташкил этилиши белгиланди.

    Тадбиркорлар маҳсулотларини брендга айлантириш дастури ва электрон майдончасини ишлаб чиқиб, ҳудудларда брендлар ярмаркаси ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

    «Жаҳон бозорига чиқаётган маҳсулотларимизда Ўзбекистон овози жаранглаши керак, бренди бўлсагина маҳсулотларимиз ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллай олади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Айрим тадбиркорлар халқаро брендлар билан бир хил номни рўйхатдан ўтказиб олгани сабабли хорижий инвестиция келишига тўсиқ бўлаётгани кўрсатиб ўтилиб, бундай ҳолатларни тартибга солиш юзасидан кўрсатма берилди.

    Йиғилишда таъкидланишича, мамлакатда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалган ва бу ҳам муаммолардан бири ҳисобланади.

    Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Мавзуга доир: Монополияга қарши кураш қўмитаси интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

    12.10.2020, 22:12   Изоҳ (0)   18366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Миллат шаънини тушириш учун эмас, юксалтириш учун шундай таклиф бергандик». Самарқанд ҳокими оқсоч аёллар масаласидаги гапига изоҳ берди

    12.10.2020, 21:41

    Академик Шавкат Акмалхонов 87 ёшида вафот этди

    12.10.2020, 21:26

    МИБ Самарқанддаги қарздор корхонадан 416 млн сўм ундирди

    12.10.2020, 20:42

    Тошкентда Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

    12.10.2020, 20:27

    ОАВ: Шуҳрат Ғаниев коронавирус билан касалланди

    12.10.2020, 20:12

    Ўрта Чирчиқда карантин қоидаларини бузиб, хўроз ўйинларида қатнашган 124 нафар шахс қўлга олинди

    12.10.2020, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.