Тошкентда 22 октябрга қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмидаги бетон тўсиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шу сабабли ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар мазкур йўл автомобиллар қатнови учун қисман ёпилади.
Ушбу йўлга ёндош бўлган қўшимча йўл автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)