• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Миллат шаънини тушириш учун эмас, юксалтириш учун шундай таклиф бергандик». Самарқанд ҳокими оқсоч аёллар масаласидаги гапига изоҳ берди

    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов журналист ва блогерлар билан мулоқотда ўтган ҳафта давомида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган оқсоч аёллар масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.

    Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

    Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

    Таъкидланишича, 12 октябрь куни вилоят ҳокими иштирокида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилган.

    «Ҳудудларда оқсоч аёллар, уй хизматчиларини тайёрлаш марказлари очиш, уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида таклифим турлича талқин қилинди. Шуни билишингизни хоҳлардимки, бу гапни, аввало, азиз аёлларимиз ҳимояси учун айтдим. Бу соҳада тартиб ўрнатиш, уй хизматчиларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш миллатимизнинг шаънини туширмайди, аксинча юксалтиради. Уларни ўқитадиган марказларни очишнинг ёмон томони йўқ. Таклифим шуки, шундоқ ҳам мавжуд бўлган хизмат турини қонунийлаштириш керак, — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. — Мен ҳам меҳнат бозоридаги вазиятдан хабардор, одамларнинг бугунги ҳаёти билан яхши таниш вилоят раҳбари сифатида ўз таклифларимни билдирдим. Оқсочлар, яъни уй хизматчилари фаолиятини тартибга солиш, бу меҳнат билан шуғулланаётган кишилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун уларни ўқитадиган, ҳимоя қиладиган марказлар ташкил этиш зарурлигини айтдим. Афсуски, буни ҳар ким ҳар хил талқин қилди. Бу ўринда одамларнинг кўнглига оғир ботгани – ‘оқсоч’ сўзи. Лекин истаймизми-йўқми бу фаолият билан шуғулланувчилар аввал ҳам бўлган, бугун ҳам бор».

    Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, бугунги кунда биргина Самарқанд вилоятининг ўзида 246 минг киши хорижга ишлаш учун кетган. Уларнинг 72 минг 800 нафарини хотин-қизлар ташкил қилиб, 75 фоизи Россияда, 7 мингга яқини Туркияда меҳнат қилмоқда.

    «Бугун хорижда ишлаётган аёлларнинг аксарияти уй хизматчиси, энага вазифасини бажаради. Буни яшириш керак эмас, тан олиб, уларнинг манфаатини ҳимоя қилишни ўйлашимиз, мазкур йўналишга ҳам замонавий ёндашишимиз керак. Бадиий асарларда ёки тарихий китобларда ҳам бу сўз учрайди. Бугун кўпроқ уй хизматчиси ёки энага деб номлаймиз. Аммо, тан олайлик, қадимда бундай кишиларни ўша хонадон эгалари ўз яқинларидек қабул қилган бўлса, ҳозирда паст назар билан қарайди. Уларнинг шаъни, қадр-қимматини топташ ҳолатлари ўзимизда ҳам, хорижда ҳам учрамоқда. Шунинг учун ушбу масалага эътибор қаратиб, оқсочларни тайёрлайдиган, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаган ҳолда хизматини таклиф этадиган марказлар ташкил этиш таклифини илгари сурдик», — деди вилоят раҳбари.

    Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

    Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

    Эркинжон Турдимов ҳозирги кунда оилаларга оқсоч, энага топиб беришни даромад манбайига айлантириб олган «тадбиркорлар» борлигини айтиб, уларнинг хизматида ҳеч қандай қонуний асос йўқлигини билдирди.

    «Улар кимгадир оқсоч топиб бергани учун ҳақини олиб кетаверади, кейинги меҳнат муносабатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Оқибатда бундан кўп ҳолларда иш берувчи ўша оила ёки уларга хизмат кўрсатган уй хизматчиси, энага жабр кўряпти. Шунинг учун бу хизмат тури билан шуғулланишни истовчи аёлларимизга ўз ҳуқуқларини ўргатиш, уй-рўзғор ишларини юритиш бўйича малакасини оширишни амалга оширувчи махсус марказлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бу фикр, таклифни азиз аёлларимиз ҳимояси учун билдирдим. Биз бу соҳада тартиб ўрнатилишини, уй хизматчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини истаймиз. Миллат шаънини тушириш учун эмас, юксалтириш учун шундай таклиф айтдик», — деди ҳоким Турдимов.

    Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида оқсоч аёлларга талаб ортиб бораётгани сабаб аёлларни бу касбга тайёрлаш тизимини шакллантириш таклифини берган эди. Турдимовнинг бу гаплари жамоатчилик орасида кескин танқидларга сабаб бўлди. Кейинчалик Самарқанд вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқлардаги танқидларга муносабат билдириб, Турдимов ушбу фикри билан аслида нима демоқчи бўлганини тушунтирди. Блогерлар ва ижтимоий фаол фуқаролар Самарқанд вилоят ҳокими жўяли таклиф бергани, уни нотўғри талқин қилмаслик кераклиги ҳақида постлар қолдирган.

    Мавзуга доир: Меҳнат вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимининг аёлларни оқсочликка ўқитиш ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

    12.10.2020, 21:41   Изоҳ (0)   33232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Академик Шавкат Акмалхонов 87 ёшида вафот этди

    12.10.2020, 21:26

    МИБ Самарқанддаги қарздор корхонадан 416 млн сўм ундирди

    12.10.2020, 20:42

    Тошкентда Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилади

    12.10.2020, 20:27

    ОАВ: Шуҳрат Ғаниев коронавирус билан касалланди

    12.10.2020, 20:12

    Ўрта Чирчиқда карантин қоидаларини бузиб, хўроз ўйинларида қатнашган 124 нафар шахс қўлга олинди

    12.10.2020, 19:41

    Тошкентда ухлаётган итга қайноқ сув тўккан хавфсизлик ходими ишдан олинди

    12.10.2020, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.