Пхенянда ҳукмрон Корея Ишчилар партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан кечки парад ташкил этилди. У мамлакат тарихидаги энг йирик тадбир бўлиши кутилган эди. Парадда янги ўта оғир қитъалараро ва сувости баллистик ракеталари намойиш қилинди. 

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳарбийлар ва ўн минглаб томошабинлар қаршисидаги чиқиши вақтида фуқароларнинг ватанпарварлиги туфайли мамлакатда COVID-19 вирусини юқтирганлар йўқлигини айтди. «Юртимизда бирорта ҳам одам зарарланганлар билан алоқага киришмаган»,— дея таъкидлади у. Ташриф буюрувчиларнинг ҳеч бирида тиббий ниқоб йўқ эди. Шу билан бирга, Ким Чен Ин кутилмаган тарзда илиқ сўзлар билан Жанубий Кореянинг касаллик тарқалишига қарши курашида омад тилаб, «бизнинг севимли жанубий кореялик ўртоқларимиз», деб қўшимча қилди ҳамда нутқида, умуман, Америка Қўшма Штатларини тилга олмади.

«Мен бутун дунёда ушбу ёвуз вирус билан курашаётган одамларга соғлик-саломатлик тилаб қоламан», — дейди КХДР раҳбари.

Унинг чиқишини омма тантанали руҳдаги ҳайқириқлар билан қарши олди. Шимолликлар етакчиси уларга қўл силкитиб гуллар қабул қилди.

Сеул манбаларининг хабар беришича, парад аслида шанба куни саҳарда бўлиб ўтган ва «жонли эфир» ёзиб олиниб кўрсатилган. Жанубий Корея қароргоҳи бош қўмондонлиги айнан ўш маҳалда ҳарбий параднинг аломатлари, шу жумладан, Ким Ир Сен майдонида одамлар ва ҳарбий техникаларнинг йиғилишини пайқаган.

Кузатувчилар кутганидек, КХДР расмийлари ушбу параддан ўзларининг ҳарбий қудратини дунёга намойиш этиш учун фойдаланган. Камида тўртта транспорт Ким Чен Ин ва бошқа юқори мансабдор шахслар бўлган минбар ёнидан юриб ўтаётганида уларнинг ҳар бирида янги, илк марта намойиш этилган қитъалараро баллистик ракетани кўриш мумкин эди. Ҳарбий мутахассисларнинг таъкидлашича, ракета, агар у ҳақиқатан ҳам амалиётга жалб этилса, дунёдаги энг йирик мобил баллистик ракеталардан бирига айланади. «Бу ракета — бу ҳақиқий махлуқ», — дейди «Open Nuclear Network» компанияси директори ўринбосари Мелисса Ҳанҳам.

Шунингдек, парадда биринчи марта 2017 йилда синовдан ўтган ва назарий жиҳатдан АҚШнинг исталган нуқтасига парвоз қилишга қодир «Хвасон-15» ва сувости кемаларидан учирилиши мумкин бўлган «Пуккиксон-4А» ракетаси ҳам намойиш этилди.

Айтиш керакки, 2018 йилдан бери Шимолий Кореянинг ҳарбий парадларида баллистик ракеталар бўлмаган эди. Ўшанда Ким Чен Ин ва Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари ва КХДР ўртасидаги биринчи саммитда Пхеняннинг ядровий қуролсизланиши мавзусида музокара ўтказган. Аммо ўтган йилнинг февралида икки мамлакат ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди, келишувга эришилмади ва Шимолий Корея ўшандан бери ракеталарини синовдан ўтказишда давом этмоқда. 2020 йилда КХДРнинг Жанубий Корея билан муносабатлари аввалги яқинлашишга уринишларидан кейин ёмонлашган.

Reuters нашри ушбу парад суратларини чоп этди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters