• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Пули таланган «Жалолиддин», салқинда ойнани қорайтирамизми, кимлар даромадини декларациялайди?

    Бу ҳафта халқимиз ҳаётига дахлдор янгиликларга бой бўлди. Дайжестимизни бошладик.

    Ҳафта давомида тарқалган бир видео жамоатчиликнинг таъбини тирриқ қилди. Гап эри зўравонлик қилиб боласининг ахлатини едирган аёл ҳақида кетмоқда. Ушбу видео жамиятда аёлларнинг қадри, ўрни каби масалаларни яна муҳокама мавзусига айлантирди. Бу қадар жирканч ишга ўз аёлини мажбурлаб, яна видеога олдирган эркак номига кўплаб дарғазаб айбловлар янгради. Маълум бўлишича, бу оила Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшайди. 46 ёшли эр аёлини муттасил калтаклаб, қийнаб келган. Аёлга етказилган тан жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Зўравон эр қўлга олинди.

    7 октябрь куни аёлга ҳимоя ордери берилди. Айни пайтда аёл ва унинг вояга етмаган болалари Оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилди. Эркак уч йилгача қамалиши мумкин.

    * * *

    Катта шов-шувлар билан бошланган «Мендирман Жалолиддин» сериали лойиҳасининг ортидан ғавғо чиқди. Катта лойиҳанинг катта пули талон-торож қилингани айтилмоқда. Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан «Ўзбеккино» Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

    Айтилишича, «Мендирман Жалолиддин» сериалига давлат маблағи сарфланмаган, уни Orient Финанс Банк молиялаштирган. Энг сўнгги хабарларга кўра, сериалга ажратилган 533 миллион сўм маблағ қайтарилган.

    * * *

    Кузнинг ўртаси яқинлашгани сари ҳаво салқинлашиб, ойнаси қорайтирилган машинага тобора эҳтиёж камайиб бораётган пайтда «тонировка» нархини арзонлаштириб қўйишди. М1 (енгил автомобиллар), Н1 ва Н2 тоифага оид юк машиналари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 115 000 сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) эди. Қолаверса, фақат енгил автомобилларга ойнасининг тусини қорайтиришга рухсат этилган эди.

    Юридик шахслар учун орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган — БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм).

    * * *

    Ҳукуматни йиқитиш борасида беларусларга «мастер-класс» кўрсатаётган Қирғизистонда тобора тартибсизликлар авжга минмоқда. Қўшнинг тинч – сен тинч. Қирғизистондаги тўполонлар Ўзбекистонни ҳам хавотирга солмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 октябрь куни Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирди. Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ, тез орада барқарорлашувига умид қилади. 8 октябрь куни эса Туркманистон раҳбари билан Ўзбекистон раҳбари телефон орқали Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилди. Шундан кейин Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон республикалари президентлари Қирғизистондаги воқеалар юзасидан қўшма баёнот билан чиқди. «Қирғизистоннинг равнақи минтақавий хавфсизлик ва бутун Марказий Осиё барқарор ривожланишининг муҳим омилидир. Мамлакатларимизнинг ўтмиши бир, келажакни биргаликда барпо этади», деб таъкидланган баёнотда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Сўнгги йиллар ичида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан алоқаси анча илиқлашди, чегара баҳсларининг бир қисми ечилди. Кунчиқардаги қўшнилар билан савдо алоқалари мавжуд. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший техника, автомобиллар сотса, қирғиз томони озиқ-овқат, жумладан, сут, гўшт маҳсулотлари етказиб беради. Фарғона водийси аҳолиси Қирғизистондан учинчи давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилади, бундан ташқари, қўшни давлатда ўзбек меҳнат муҳожирлари бор.

    * * *

    Агар метро учун аввалдан бир чўнтак жетон харид қилиб қўйган бўлсангиз, тезда ишлатиб юборинг, чунки улар тез орада кераксиз бўлиб қолади. Тошкент шаҳар жамоат транспорти — автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилмоқда. 3 январдан махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди. Тўлов карталарининг нархи 11 000 сўм. Ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Карта орқали бир марталик йўл ҳақи 1 400 сўм. Карталар ҳисобини банк пластик карталаридаги маблағ ва нақд пул билан юқоридаги шохобчаларда тўлдириш имкони бор.

    Фото: Транспорт вазирлиги

    Фото: Транспорт вазирлиги

    Тез орада карталар ҳисобини банкоматлар, киосклар, тўлдириш терминаллари ҳамда мобил иловалар орқали ҳам тўлдириш имконияти яратилади. Пенсионерлар, ўқувчи-талабалар ва қонунда белгиланган имтиёзга ҳақли фуқаролар учун чегирмалар сақланиб қолади.

    * * *

    7 октябрь тонгида Сирдарёнинг Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлади. Мутахассисларнинг айтишича, портлаш келиб чиқишига баллонлардаги кислородга мой қолдиқларининг аралашгани сабаб бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гулистондаги портлаш оқибатида фуқароларга тан жароҳати етган, вафот этганлар йўқ, деб ахборот берди. Портлаш тўлқини бино девори ва ойналарини синдириб ташлаган. Портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

    Фото: Telegram / @sirdaryo

    Фото: Telegram / @sirdaryo

    Бу портлаш коронавирус беморларини даволаётган марказларни сергакликка чорлади. Хусусан, Наманган ҳокими коронавирус беморлари даволанаётган шифохоналарнинг хавфсизлик ҳолатини кўздан кечириб чиқди.

    Қизиғи, Сирдарёдаги портлаш оқибатлари расми ижтимоий тармоқларда тарқалиб, коронабеморлар сони вилоят бераётган расмий статистикадан кўпроқлиги сезилиб қолди.

    Умуман олганда, беморлар сонини камайтириб кўрсатиш биргина Сирдарёда деб бўлмайди. @davletovuz каналини ўқиб кўринг-а:

    Шу йилнинг 5 октябрь кунидаги расмий статистикага кўра, Самарқанд вилоятида 143 нафар киши коронавирус асоратларидан даволанмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга кўра, бугунги Самарқандда шифохоналарда 1 155 нафар бемор даволанмоқда. «Кимга керак 10 баравар қисқартириб? Балки коррупциямасдир. Сабабларини ўрганишимиз керак. Ҳамма вилоятларда шу аҳволлигини аниқ айта олишимиз мумкин», дейди у.

    Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, 7 октябрда вилоятда COVID-19 беморлари учун ҳозирги кунда жами 2 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд. Лекин Telegram-каналларда тарқаётган расмлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Юрагинг ларзага келади. Ваҳоланки, Андижонда, 6 октябрь кунги расмий статистикага кўра, 100 нафар атрофида одам даволанмоқда, холос...

    * * *

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат бюджетидан ойлик пул оладиган барча давлат хизматчилари декларацияланиши лозимлиги ҳақида гапирди:

    Бизнинг мақсадимиз давлат бюджетидан маош оладиган ҳамманинг мол-мулки декларацияланиши керак. Давлат раҳбаридан тортиб, ҳукумат раҳбари, судьялар, прокурорлар, ҳокимлар, вазирлик идоралари раҳбарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқларининг ҳаммаси декларацияланади. Фақат бу босқичма-босқич, яъни энг юқоридан бошлаб пастга қараб кетилади. Босқичма-босқич амалга оширилаётганлигининг сабаби — тизим бўлиши кераклигида.

    Акмал Бурҳонов

    Бу тизим келаси йилдан бошлаб жорий қилинади ва беш йилда тўла татбиқ этилади. Аниқроғи, Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг даромадлари тўла декларация этилишига эришиш учун беш йил керак. Бу муддат ичида боболаримиз фашизмни енгганини ҳисобга олсак, муддат хийла узоқ кўринади.

    Сизга COVID-19 юққан ёки юқмаганидан қатъи назар, гигиена қоидаларига риоя қилинг. «Дарё»да қолинг, энг янги хабарларни бизда ўқинг.

    11.10.2020, 23:41   Изоҳ (0)   63003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МИБ фарғоналик тадбиркорнинг бузилган дўкони учун ҳокимиятдан 148 млн сўм ундирди

    11.10.2020, 22:42

    Деҳқонободда тўйига 30 кишидан кўп меҳмон чақирган 9 та тўй эгаси ва 1 нафар тўйхона раҳбарига маъмурий баённома тузилди

    11.10.2020, 22:24

    Қорақалпоғистон раҳбари Мурат Камалов сенатор этиб сайланди. Энди у Ўзбекистон Сенати раисига ўринбосар бўлади

    11.10.2020, 21:23

    Шофиркон ҳокими халқдан, Президентдан узр сўраётганда мудраган масъуллардан бири собиқ ҳоким эканлиги очиқланди

    11.10.2020, 15:23

    Фото: Зомин тоғларига тушган биринчи қор

    11.10.2020, 13:42

    Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилди (видео)

    11.10.2020, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 12:00

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.