Жиззах вилоятидаги Зомин тоғ ёнбағирларига 10 октябрь куни биринчи қор тушди, дея хабар бермоқда Зомин тумани ҳокимлиги.
Қайд этиш жоиз, «Ўзгидромет» 10 октябрь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эди.
Аввалроқ 10 октябрь куни Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида ҳам биринчи қор ёққани ҳақида хабар берилган эди. Сентябрь ойида эса Қамчиқ довонида биринчи қор ёққан эди.
Изоҳ (0)