Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Эрон терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан (1:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эрон тажрибали жамоа экани барчага тушунарли. Ўз имкониятимиздан пастроқ даража ўйнадик, биздан яхши ўйин кутишганди. Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз чиқмаган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги 30 дақиқасида афсуски, жуда ёмон ўйнадик. Эрон биринчи бўлимда бир марта зарба берди ва гол урди. Бу уларнинг тажрибали жамоа эканини кўрсатади. Афсуски, бу ўйинда яхши кўринмадик. Айни дамда қайси босқичда турганимизни билиб олиш учун шундай кучли рақибга қарши ўйин керак эди. Анчадан бери кўрмаган футболчиларни синаб олдик. Бу баҳс биз учун фойдали бўлади, мағлуб бўлганда футболчиларга айтадиган гапларим кўп бўлади.Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА терма жамоасига қарши ўтказади.Ҳар бир жамоа рақиб имкониятидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Дастлабки дақиқаларда рақибдан чўчиб, ортдан ўйнадик. Кейинчалик вазиятни ўз қўлимизга олдик ва яхши юришлар қилдик. Мазкур имкониятларда совуққонлик ва хотиржамлик билан фойдаланганимизда эди... Афсуски, узатмаларда хато қилдик, Эрон жарима майдонига бундай узатмалар билан кириб бўлмайди.
Сардор Азмуннинг голида ҳимоячилар позицияни йўқотди? У маҳоратлик футболчи. Айтганимдек, таркибимиз 3 кун аввал тўлиқ йиғилди. Шу сабаб ҳимоячиларимиз йўл қўядиган бундай хатолар — биргаликдаги ўйиннинг етишмаслигидан. Ўша вазиятда оддий хатога йўл қўйдик. Рақиб тўпни қабул қилиб олган вақтда атрофида шунча ўйинчи бўла туриб унга хотиржам тўпни ўнглаш ва тепиш имкониятини бериб қўйдик. Бу, албатта, Азмуннинг маҳорати ва ҳимоячиларимизнинг болаларга хос хатолари сабаб юз берди.
Адашмасам, Осиё Кубоги—2011 мусобақасида ўйнаган футболчилардан ҳозирда фақат Лутфулла Тўраев қолди. У ҳақида жуда кўплаб танқидлар бўлишини биламан. Бу ўйин орқали унга қай даражада ишонч билдира олишимизни кўриб олмоқчи эдик. Уни захирага олдик ва ўзингиз кўрганингиздек, ўйинимиз тўхтаб қолди. Майдон марказида улкан «тешик» пайдо бўлди. Захира алмаштиришлари ўйинни кучайтира олмади.
Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)