Помидор ва пишлоқ ёрдамида юмшоқ пиширилган товуқли таом — кечки овқат ҳамда байрамона дастурхон учун ажойиб танлов!
Керакли маҳсулотлар:
- Товуқ филеси – 800-900 гр;
- Пиёз – 1-2 дона;
- Помидор – 2-3 дона;
- Қўзиқорин – 400 гр;
- Сметана – 200 гр;
- Пишлоқ – 200-250 гр;
- Ўсимлик ёғи – 3-4 ош қошиқ;
- Туз ва зираворлар.
- Товуқ филесига туз ва зираворлар сепилиб, махсус плёнкага ўралади. Ошхона болғаси билан яхшилаб урилади.
- Пиёз ва помидор эса паррак қилиб тўғралади.
- Қўзиқорин майда тўғралиб, 7-10 дақиқа мобайнида 2-3 ош қошиқ ёғ солинган товада қовурилади. Бироз совигандан сўнг сметана билан аралаштирилади.
- Товуқ филеси ёғланган қолип ичига жойлаштирилади, устидан қўзиқорин, пиёз ва помидор солинади. Сўнгра қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
- 200 даражада қизиган печга 30-35 дақиқага қўйилади.
Изоҳ (0)