• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё ёшлар ишлари бошқармаси республика ташкилоти суҳбатидан ўтган раҳбарликка номзодларни «тажрибасиз, режасиз, ёшларнинг муаммоларидан бехабар» деб атади

    Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси «Дарё» интернет-нашрида 28 сентябрь куни эълон қилинган «Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати ‘юридик кучга эга эмас’» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.

    Мақолада Ёшлар ишлари агентлигининг Деҳқонобод, Чироқчи ва Ғузор туманларидаги бўлимлари раҳбарлигига агентлик томонидан бошқа мутахассислар тавсия қилинган бўлса-да, агентликнинг вилоят бошқармаси кўрсатиб ўтилган ҳудудлардаги қуйи ташкилотларга бутунлай бошқа шахсларни бошлиқ қилиб тайинлагани ҳақида сўз боради.

    Мавзуга доир: Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати «юридик кучга эга эмас»

    Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари бошлиқлигига номзодларни тавсия қилишдан аввал август ойида Қашқадарёдаги 15 та шаҳар ва туман ҳокимлари кўрсатган уч нафардан номзод – жами 45 киши билан суҳбат ўтказган. Агентлик айнан шу суҳбатдан ўтганлар билан 19 августдан бошлаб уч ой синов муддатига шартнома тузишни тавсия қилган.

    Бироқ Қашқадарё вилояти бошқармаси агентлик тавсиясига зид ўлароқ, номзодлар билан қайта суҳбат ўтказиб, айрим ҳудудлардаги қуйи ташкилотларга бошқаларни бошлиқ қилиб тайинлаган. Бошқарманинг 29 сентябрдаги муносабатида таъкидланишича, бунга айрим номзодларнинг «иш ҳақидан қониқмагани, соҳада тажрибаси етарли эмаслиги» сабаб қилиб кўрсатиб ўтилган.

    «Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган номзод Адҳам Қулмаматов билан суҳбат ўтказилганда, у тизимда мавжуд муаммоларни яхши билмаслиги, раҳбар сифатида иш ташкил этиш бўйича аниқ режаси йўқлиги маълум бўлди. Шу туфайли биз соҳада тажрибаси бор, илгари туман Ёшлар Иттифоқи раиси бўлиб ишлаган Ойбек Нурмуродовни муносиб деб билдик», -- дейди агентликнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов.

    Вилоят бошқармасининг кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассиси сўзларига кўра, Чироқчи туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган Алишер Бекназаров билан 12 сентябрь куни боғланилган (ваҳоланки, Ёшлар ишлари агентлиги тавсия этилган номзодлар билан 19 августдан бошлаб шартнома тузишни сўраган), аммо Бекназаров «мактабда ишлаши, иши кўплиги ва ишлаш нияти йўқлиги»ни айтган. Шу боис унинг ўрнига 16 сентябрда Жамшид Хурсандов тайинланган.

    Ғузор тумани бўлими бошлиғи лавозимига тавсия қилинган Нодир Саидов эса, вилоят бошқармаси муносабатида таъкидланишича, «иш ҳақи уни қониқтирмагани» боис ишни рад этган. Ҳозирда унинг ўрнига бошқа туман ҳокимлиги тавсия қилган бошқа номзодлар кўриб чиқилмоқда. Муносабатда алоҳида таъкидланишича, Нормуродов ва Хурсандовнинг тайинлови эса Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

    Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкилотнинг Чироқчи туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган, бироқ якунда бу лавозимга тасдиқланмаган Алишер Бекназаровнинг «Дарё»га маълум қилишича, вилоят бошқармасининг муносабатига ёлғон аралашган, бошқарма масъуллари уйдирма тўқимоқда.

    «Биз ташкилот ишини телефонда ҳал қилиб қўядиган кўча боласи эмасмиз-ку. Агентлик тавсияси билан унинг тумандаги масъул ходими деб топилганимиздан сўнг, телефонда бир оғиз ‘йўқ, ишламайман’ десак -- бу гапни-ку айтмаганман, айтган бўлганимда ҳам -- шу етарли бўладими? Унда ‘нега номзодингизни қўйгандингиз, суҳбатда қатнашишдан мақсад нима эди?’, деган савол туғилмайдими? Буни ҳокимлик орқали ҳал этишлари керакмасмиди?», -- дейди у.

    «Дарё»да эълон қилинган аввалги мақолада Ёшлар ишлари агентлигининг кадрлар масаласи бўйича масъули Шомурод Сатторов ташкилотнинг ҳудудий бошқармаларга чиқарилган тавсия хати «юридик кучга эга эмас»лигини таъкидлаб, ўзининг шахсий фикрича, «агентликнинг туман ва шаҳар бўлимларига Ёшлар иттифоқининг ҳудудий раҳбар кадрлари қўйилиши тўғри деб ўйлаши»ни айтиб ўтган эди.

    Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ўтказган суҳбатлардан «тажрибасиз, муаммолардан бехабар, иш режаси йўқ, иш ҳақидан бехабар» мутахассислар ўтиб кетганига, вилоят ташкилоти расмий ишларни оддий телефон суҳбати орқали (шунда ҳам юқори турувчи ташкилотнинг хатидан салкам бир ой ўтиб) ҳал қилаётганига агентлик ва унинг раҳбари Алишер Саъдуллаев қандай муносабат билдиради? Ташкилотнинг оддий тайинлов ишларида шунча тартибсизлик ва тушунмовчилик, ёшларнинг катта ишлари, катта муаммолари қандай ҳал қилинади?

    05.10.2020, 07:32   Изоҳ (0)   22180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги шерикларига гиёҳванд модда етказиб бериш учун йўлга чиққан самарқандлик фуқаро қўлга олинди

    05.10.2020, 07:11

    Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 500 кишидан ошди

    04.10.2020, 23:34

    Сардобадаги тошқинда уйсиз қолиб, молхонада яшаётган оилага кредитга янги хонадон сотиб олиш таклиф қилинди

    04.10.2020, 22:21

    «Ўзбекнинг тарихидаги энг қора кунлардан бири...»

    04.10.2020, 20:05

    Маҳалла вазирлиги Тошкент вилояти бош инфекционисти қамоққа олинганидан ташвишдалигини билдирди

    04.10.2020, 19:20

    «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди

    04.10.2020, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.