Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, фаоллар ва фахрий устозлар ҳамда вилоятдаги бошқа ташкилот вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят халқ таълими бошқармаси.
Маълум қилинишича, тадбирда Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, Фарҳод Эрманов томонидан таълим соҳасига қаратилган эътибор, хусусан, маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар, мактабларда SATТ платформасининг ўрнатилиши ва бу орқали мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди.
Шерматов вилоят ҳокимини таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Тадбир якунида Фарҳод Эрманов бундан буён ҳам ёшларнинг таълим-тарбияси йўлидаги хизматини давом эттиришини билдирди.
Изоҳ (0)