Пицца оила ҳамда дўстлар даврасида севиб истеъмол қилинадиган егулик ҳисобланади. Лекин баъзида унинг совиб қолиши туфайли хамири қаттиқ ва ҳатто мазаси ҳам бироз ўзгаргандек бўлади. Қуйида тақдим этиладиган мини пицца рецепти эса аксинча, юмшоқ ва ёқимли хамирдан тайёрланади.
Керакли маҳсулотлар:
- Сут – 250 мл;
- Сув – 120 мл;
- Ўсимлик ёғи – 120 мл;
- Шакар – 2 ош қошиқ;
- Туз – 0,5 ош қошиқ;
- Хамиртуруш – 30 гр;
- Ун – 750 гр;
- Помидор таъбга кўра;
- Қўзиқорин таъбга кўра;
- Колбаса таъбга кўра;
- Орегано уруғи таъбга кўра;
- Қаттиқ пишлоқ – 300 гр;
- Тузланган бодринг таъбга кўра;
- Кетчуп – 3 ош қошиқ;
- Сметана – 3 ош қошиқ.
- Идишга илиқ сут, сув, хамиртуруш, шакар, ўсимлик ёғи солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Туз, сўнгра оз-оздан ун солиниб, енгил хамир қорилади. Хамир усти ёпилиб, 1 соатга хона ҳароратига қўйилади.
- Бу вақт давомида соус тайёрланади. Кетчупга сметана аралаштирилади. Сўнг «начинка» учун помидор, қизил булғори қалампири, қўзиқорин, пишлоқ, колбаса, тузланган бодринг паррак қилиб тўғралади.
- Тайёр бўлган хамир бўлакларга бўлинади, кичкина доирача шаклида ёйилиб, юзасига соус суртилади. Орегано уруғи сепилиб, «начинка» бирин-кетин жойлаштирилади. Устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ ва яна озроқ орегано сепилади. Печда 200 даражага 25-30 дақиқага қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)