Таом иштаҳа очар бўлиши учун унинг ташқи кўриниши катта роль ўйнайди. Гўштли «типратикан» таоми эса ҳам иштаҳани очади, ҳам дастурхонга ўзгача кўрк беради.
Керакли маҳсулотлар:
- Қийма – 300 гр;
- Пиёз – 1 дона;
- Саримсоқ – 2 бўлак;
- Гуруч – 100 гр;
- Зираворлар таъбга кўра.
Дастлаб гуруч икки соат давомида ивитилади. Сўнг суви тўкиб ташланади ва мато устида қуритилади.
Саримсоқ ва пиёз майда тўғралиб, зираворлар билан биргаликда қиймага аралаштирилади.
Қиймали аралашмадан «шарча»лар ясалади.
«Шарча»лар гуручга ботириб олинади.
«Шарча»лар буғ идишининг биринчи қаватига 40 дақиқага қўйилади. Бироздан сўнг гуруч игна санчилган каби кўтарилиб пишиб чиқади.
Эслатма: гуруч танлашда ингичка «басмати» навидан фойдаланиш тавсия этилади. Майда, думалоқ гуручлар бундай кўринишда пишиб чиқмайди.
Шунингдек буғ мосламаси бўлмаса, оддийгина мантиқасқонда пишириш мумкин. Ёки оддийгина идишда сув қанатилиб, устига элак қўйилади ва типратиканлар элак ичида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)