• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    3 октябрь – немис миллати бирлашган кун. Коммунистик Германиянинг тугатилиши ва бугунги Германиянинг вужудга келиши тарихи

    1990 йилнинг 3 октябрь санасида Германия Демократик Республикаси халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида ўз мавжудлигини йўқотди ва Германия Федератив Республикасининг конституциясига мувофиқ ушбу кундан бошлаб Германия Федератив Республикаси билан бирлашганини эълон қилди. «Дарё» сана муносабати билан Берлин деворининг қулаши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мавзуга доир:

    • Икки Германиянинг вужудга келиши. Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари Берлиннинг нега оккупацион зоналарга бўлиб олганди?
    • Бир шаҳарда икки давлат. Берлин девори ва унинг қулатилиши ҳақида
    1990 йилнинг 31 август санасида Германия Федератив Республикасининг ички ишлар вазири Вольфганг Шойбле ва Германия Демократик Республикасининг парламент котиби Гунтер Краузе Берлиндаги учрашув чоғида икки немис давлатининг ГФР конституциясининг 23-моддасига биноан бирлаштиришга келишиб олди. 1990 йил 12 сентябрда Буюк Британия, Совет Иттифоқи, АҚШ, Франция, Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси ташқи ишлар вазирлари Москва шаҳрида икки немис давлатини бирлаштиришга келишиб олди.

    1990 йил 3 октябрда ГФР ва ГДР расмий бирлашуви юз берди. ГДР мустақил давлат сифатида барҳам топди. ГДР ҳудудида ГФРнинг 1949 йилда қабул қилинган конституцияси амал қила бошлайди. Бирлашув натижасида собиқ ГДР таркибидаги Бранденбург, Мекленбург – олд Померания, Саксония, Саксония Анхадт, Тюрнгия ва Берлин шаҳри ҳудудлари ГФР таркибига кирди. 12 сентябрда имзоланган Москва шартномасида назарда тутилган бандларга мувофиқ бирлашган Германиянинг ички ва ташқи сиёсатдаги суверенитети кафолатланди. 3 октябрь санасидан эътиборан мазкур сана Германияда Бирлашув куни сифатида нишонланиб келинади.

    Германия қандай бўлиниб кетган эди?

    Гитлер Германияси Иккинчи жаҳон урушида тор-мор бўлгач, иттифоқчилар қўшинлари Германияни ўз таъсир доирасига олиш учун мураккаб дипломатик ўйин олиб борди. Таслим бўлган мамлакат ҳудуди совет, америка, инглиз ва француз ҳукуматларининг ихтиёрида қолаётганди. 1949 йилнинг 23 май санасида инглиз, америка ва французлар босиб олган Германия ҳудудида янги Германия Федератив Республикаси, советлар босиб олган қисмида социалистик Германия Демократик Республикаси ташкил топди.

    Шарқий Германия тасарруфида бўлган Берлин ҳам ана шу тамойилга асосан икки қисмга бўлиб олинди. Урушнинг дастлабки даврларида Совет давлати раҳбари Иосиф Сталин Германиянинг бирлашувини исташини маълум қилган бўлса-да, ғарбдаги иттифоқчилар Сталинга ишонқирамай қарар ва социализмдек паразит ғояни бутун ғарбга ёйилишидан чўчир ҳам эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ГФР ташкил этилганда Конрад Аденауэр янги Германиянинг биринчи канцлери бўлди. Биринчи канцлер ҳам ғарбнинг хавотирларига бефарқ бўлмайди. Сталин вафотидан сўнг сиёсий вазият ўзгарди. Янги совет раҳбарияти ГДРни сақлаб қолиш ва ундан Совет Иттифоқининг ғарбдаги форпости сифатида фойдаланишни мақсад қилди. ГДРда социалистик давлатчилик тартиби ўрнатилишидан хафсаласи пир бўлган немислар оммавий равишда ГФРга кўчиб ўтишга интиларди. Шунда ГДР ва Совет Иттифоқи келишилган ҳолда 1961 йилда Берлин деворини ўрнатди. Мазкур девор эса то қулатилгунига қадар миллати бир давлатчилиги икки бўлган немисларни бир-биридан айирувчи, социализмни иҳоталовчи рамзга айланди.

    Горбачёвнинг «Перестройка» ислоҳоти ва Берлин деворининг қулаши

    1985 йилда Михаил Горбачёв Ленинград шаҳри фаоллари билан ўтказган йиғилишда «ўртоқлар, назаримда, барчамизда қайта қуришни ўтказиш керак», деб мурожаат қилди. Совет Иттифоқи раҳбари мазкур чиқиши билан мамлакатда айрим ижтимоий ва иқтисодий тизим асосларини ислоҳ қилишни назарда тутди. Кейинчалик эса унинг бу нутқи рус тилидаги «перестройка» – қайта қуриш деб номланади. ГДРнинг ўша вақтдаги раҳбари Эрик Хонекер эса жамиятни демократлаштириш амалдаги ҳукуматни барбод қилишини яхши англар ва немис матбуотида совет Россиясидаги перестроика ҳақида ахборот берилмасди.

    Бундан ташқари, Горбачёв ҳукумати ГДРга эндиликда Совет Иттифоқининг ғарбдаги форпости сифатида қарамас, ГДР Совет Иттифоқи иқтисодиёти учун ортиқча юк эканини англаб етганди. Натижада, ГДР Совет Иттифоқидан иқтисодий ёрдам олиши ҳажми қисқариб кетади ва социалистик Германия оғир иқтисодий тангликда қолди. Шарқий немис давлатининг миллий хавфсизлик хизмати Штази мамлакатдаги диссидентларга қарши самарали кураш олиб бораётган бўлса-да, шарқий немис давлати аҳолисини ғарбга қочиб кетишга уринишларига барҳам бера олмайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ГДРнинг катта шаҳарларида халқнинг норозилик намойишлари уюштирилди. ГФРда ҳам ГДРда ҳам кўп сонли аҳоли Берлин деворига оқиб кела бошлайди. Совет Иттифоқи эса бу пайтда октябрь инқилобининг навбатдаги юбилейини нишонлаш ишлари билан банд, ГДРда бўлаётган воқеаларга бефарқ эди. ГДРда тўнтариш юз берди ва Хонекер ҳокимиятдан четлаштирилди, Бирлашган Германия Социалистик партияси Москванинг рухсатисиз чегараларни очишга қарор қилди. Ва ниҳоят, Берлин девори қулаган эди.

    Берлин деворининг қулаши - Миттераннинг қўрқуви ва Тетчернинг хавотири

    Берлин деворининг қулашини АҚШ раҳбарияти хурсандчилик билан кутиб олган бўлса, Совет Иттифоқи бу воқеага бефарқлик билан ёндашди. Буюк Британия бош вазири Маргарет Тетчер воқеа ортидан қандай сиёсий воқеалар юзага келишидан хавотирга тушган бўлса, Франция президенти Француа Миттеран наҳотки бирлашган Германиянинг ҳудуди Францияникидан катта бўлади, деган қўрқувга борди.

    Тетчер ўз кундаликларида 80 йилларнинг ўрталарида немис халқининг бирлашувини қўллаб-қувватлагани, аммо бу воқеанинг ҳали юз беришига ишонмаслигини ёзиб қолдиради. Француа Миттеран билан мулоқоти чоғида Темир хоним стол устига Европанинг 1937 йилдаги харитасини қўяр экан, Германиянинг «миллий харакатер»и Европа марказида яна сиёсий барқарорликни издан чиқаради, дея ўз хавотирларини маълум қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1989 йилда тор доирадаги Европа раҳбарлари учрашуви чоғида эса Тетчер хоним «Биз Германияни икки марта мағлуб қилдик. Бугун улар яна қаршимизда», дея таъкидлайди ва ҳаттоки бир қатор сиёсатшунослар ва жамияцҳуносларни ўз олдига чақириб, бугунги Германия қанчалик хавф туғдириши мумкин деган саволни ўртага ташлайди.

    Француз раҳбари Француа Миттеран ҳам Маргарет Тетчернинг муносабатларига қўшилган ҳолда Германия бирлашувини сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўлса-да, Германиянинг бирлашуви ҳақиқатга айлангач, келажакда бу Европа келажагига қандай таъсир қилиши борасида ўз қўрқувларини билдирди. Ҳаттоки Миттеран Буюк Британияга янги АНТАНТА тузиш ҳақидаги таклифни ҳам берди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, икки немис халқини икки қутбга айлантириб қўйган Берлин девори қулайди. Немис халқи ғалаба қозонди.

    Орадан 30 йил вақт ўтиб, Маргарет Тетчер ва Француа Миттеранларнинг хавотир ва қўрқувлари ўз исботини топмади. Германия эса шарқий Германияда туб ислоҳотларни ўтказди. Давлат томонидан бериладиган дотацияларни қисқартирди, давлат маблағини таълимни ривожлантиришга жалб қилди, иқтисодиётда хусусийлаштириш сиёсатини олиб борди ва энг асосийси, шарқий немис аҳолисининг оғир иқтисодий аҳволини ижобий тарафга ўзгартира олди. Бугун бирлашган Германия дунёнинг ҳар жабҳада рақобатбардош тўртинчи ўринда мустаҳкам ўрнашиб олган иқтисодий қудратли давлатларидан бири саналади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    04.10.2020, 12:40   Изоҳ (0)   63149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда яратилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси Венесуэлага юборилди

    04.10.2020, 11:04

    Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғга туташ ҳудуддаги қишлоқ қўлга киритилганини маълум қилди

    03.10.2020, 23:30

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди

    03.10.2020, 23:21

    Озарбайжонда Арманистон томонидан ўққа тутилиши натижасида 19 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган

    03.10.2020, 22:45

    SpaceX Falcon 9 ракетаси парвозини учишга икки сония қолганда бекор қилди

    03.10.2020, 21:22

    Украинада қаторасига тўртинчи кун коронавирус бўйича кунлик рекорд қайд этилди

    03.10.2020, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    11 мамлакат футбол федерацияси Россиянинг халқаро мусобақаларга қайтишига қарши чиқди

    Спорт | 22 май, 13:32

    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

    Реклама | 22 май, 13:30

    Мунтазам пиёда юриш онкологик касалликларга чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот

    Саломатлик | 22 май, 13:30

    Саудия Арабистони АҚШнинг MQ-9 Reaper дронларидан 200 та сотиб олиши мумкин

    Дунё | 22 май, 13:10

    Ноқонуний йўл билан ҳажга борганлар Саудиядан депортация қилинади

    Ўзбекистон | 22 май, 12:55

    Бир млн долларлик қулайлик: турк актрисаси Серенай Сарикая қандай уйда яшайди?

    Лайфстайл | 22 май, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.