Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбековнинг Сочига расмий ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путин унга Шариман деб мурожаат қилди. Бу ҳақда Кaktusmedia хабар қилди.
Қайд этилишича, видеотасвир президентларнинг журналистлар иштирокидаги учрашуви пайтида олинган. Давлат оммавий ахборот воситаларида учрашувнинг ушбу лаҳзаси кўрсатилмаган, лавҳада Владимир Путиннинг очилиш нутқи бўлмаган, учрашувни ёритиш президентларнинг қўл сиқишидан ва Сўронбай Жээнбековга миннатдорлик сўзларидан бошланди.
Нашр Путин вақти-вақти билан исмларда хатоларга йўл қўйишини эслатиб ўтган. Масалан, 2020 йил 27 апрелда Путин ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Евгений Зиничев видеоконференсалоқа орқали учрашув ўтказган. Зиничев Ёқутистон раҳбарига сўз беришни таклиф қилганида Путин Айсан Николаевни Александр Сергеевич деб атаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россия раҳбарининг бундай хатосига қуйидагича муносабат билдирмоқда.
https://www.facebook.com/juma.ban/posts/366956241016992
- What’s your name?
— Кыкең (@kyrgyzbai) October 1, 2020
- Sooronbai Sharipovich Jeenbekov
- Okey, Shariman pic.twitter.com/CHNv9ivj9f
https://twitter.com/Ernya9/status/1311494350447271936
Да вы что, В. Путин никак не мог забыть имя нашего президента. Он имел ввиду от французского: Charmant (Шарман-произносится с французским прононсом), что переводится «прекрасный». Всегда думайте о прекрасном, не надо быть злым 😉
— Эрмек (@ermekn_kg) October 1, 2020
Мавзуга доир: Илон Маск ўғлининг исмини унутиб қўйди (видео)
Изоҳ (0)