Ижтимоий тармоқларда «бақироқ ва йиғлоқи» меми билан машҳур бўлган Инки лақабли мушук, 11 ёшида кўкрак саратонидан вафот этди. Бу ҳақда унинг эгаси Киана МакМиллан Twitter саҳифасида маълум қилган, деб ёзади Esquire.
Таъкидланишига қараганда, саратондан қийналгани сабаб махсус препарат ёрдамида ухлатиб қўйилган мушук, эгасининг бағрида вафот этган.
thank you for everything. im going to miss her so much pic.twitter.com/8uWsZu6MEM
— ian🍓 (@watery_day) September 27, 2020
Аёл севимли мушугининг бошқа азобланмаслиги, оч қолмаслиги ва заифлашмаслигини ўйлаб енгил тортгани, аммо йўқотишдан тушкунликка тушгани ва уни жуда ҳам соғинаётганини билдирган.
ive got more pic.twitter.com/lM6qeIzHD3
— ian🍓 (@watery_day) January 22, 2019
Маълумот учун, «бақироқ ва йиғлоқи мушук» сурати 2015 йил Tumblr’да пайдо бўлган, кейинчалик эса фойдаланувчилар томонидан ҳозирга қадар машҳур ҳисобланган мем версияси яратилган.
mom. mom. mom. MOM pic.twitter.com/Iv2Yp0eWmQ
— inkky (@its_inkky) October 26, 2019
pic of me as a bappy regarting my subjecs pic.twitter.com/pzgN9vE14r
— inkky (@its_inkky) October 21, 2019
2020 йилда МакМиллан ўзини, машҳур мушук эгаси эканлигини маълум қилган. Шундан кейин ижтимоий тармоқларда Инкининг бошқа видео ва суратлари ҳам тарқала бошлаган.
Мавзуга доир:
- Ёнаётган уй сурати 2020 йилнинг янги мемига айланди. Ҳамма гап ойнадан сакраб қочишга уринган мушукда
- Рақсга тушаётган қора танли тобуткашлар ҳақидаги мем жуда машҳур бўлиб кетди. Энди улар билборд, компьютер ўйинлари ва ҳатто Lego’да ҳам бор (видео)
- Поссум офисни остин-устун қилиб, бурчакдан қўним топди. Эндиликда у оғир душанба ва ёқимсиз иш ҳақидаги мемга айланди
Изоҳ (0)