Швейцарияда 1 октябрдан бошлаб мингдан ортиқ одам иштирокидаги маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга рухсат берилади, деб хабар бермоқда «Интерфакс» Швейцариянинг Maten газетасига таяниб.
Хусусан, гап концерт, спектакль ва спорт мусобақалари ҳақида бормоқда. Бироқ бундай тадбирларни ўтказиш учун расмийлардан рухсат олиш керак бўлади.
Швейцария коронавирус инфекциясига қарши курашда аҳоли ҳаракатланиши учун бошқа Европа давлатларига нисбатан анча юмшоқ чекловлар қўйган.
Мамлакатда жами 50 мингдан ортиқ одам COVID-19’га чалинган, 2 мингга яқин киши вафот этган. Ўтган бир сутка давомида Швейцарияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 411 та ҳолат қайд этилган.
Изоҳ (0)