• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Жим бўл, бола. Бу президентга ярашмайди». Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги биринчи дебат бўлиб ўтди

    АҚШда 29 сентябрь куни мамлакат президентлигига номзодларнинг биринчи дебати бўлиб ўтди. Дебат бир ярим соат давом этди ва ҳар бирининг давомийлиги 15 дақиқа бўлган олти қисмдан иборат бўлди. Тадбирга Fox News телеканали журналисти Крис Уоллес бошловчилик қилди. Дебат бошланишидан олдин амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлар номзоди Жо Байден коронавирус пандемияси сабабли анъанага қарши равишда қўл бериб кўришмади, деб ёзмоқда Meduza.

    Фото: Рейтерс

    Фото: Рейтерс

    Дебатнинг асосий мавзулари иқтисодиёт, коронавирус ва АҚШдаги ирқчилик билан боғлиқ норозиликлар бўлди.

    Коронавирус. Байден АҚШ коронавирус билан касалланганлар ва унинг қурбонлари сони бўйича дунёда етакчи эканлиги учун жавобгарликни Трампга юклади ҳамда президентда пандемия вақтида ҳаракат қилиш бўйича аниқ режа бўлмаганини айтди. Бунга жавобан Трампнинг айтишича, агар Байден президент бўлганида, АҚШнинг 200 минг эмас, балки икки миллион аҳолиси касалликдан ўлган бўларди. Трамп инфекцияга қарши курашиш учун чегараларни ўз вақтида ёпганига ишонч билдирди.

    Иқтисодиёт. Трампнинг маълум қилишича, у коронавирус пайдо бўлишидан олдин АҚШ тарихидаги энг муваффақиятли иқтисодиётни қурган ва ҳозирги кунда бу иқтисодиёт пандемиядан кейин тез суръатлар билан тикланмоқда. Ўз навбатида Байденнинг айтишича, инқироздан фақат у (Трамп) каби миллионер ва миллиардерлар фойда кўрган, ўрта қатламнинг иши эса анча ёмон кетмоқда.

    Ирқчилик билан боғлиқ норозиликлар. Байден Трампни ҳарбийлар ёрдамида тинч намойишчиларни бостирганликда айблади. Байденнинг эслатишича, президент ультраўнглар ва уларга қарши бўлганлар ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида фикр билдирганда «икки томонда ҳам яхши одамлар бор эди», деган. Байденнинг тўғридан-тўғри таклифига жавобан Трамп оқ супремасистларни қоралашдан бош тортган, норозиликлар вақтидаги зўравонлик учун жавобгарликни эса чап радикалларга юклаган.

    Баҳслар давомида рақиблар доимий равишда шахсиятга ўтиб кетган. Трамп тез-тез Байденнинг гапини бўлиб қўйган, бунинг учун бир неча марта бошловчи Крис Уоллесдан танбеҳ эшитган, Байденнинг ўзи эса Трамп унинг гапини бўлган вақтда тўғридан-тўғри «Жим бўл, бола. Бу президентга ярашмайди», деган. Дебат чоғида демократлар номзоди амалдаги президентни «Путиннинг лайчаси», ёлғончи, клоун ва АҚШ тарихидаги энг ёмон президент, деб атаган.

    Ўз навбатида, Трамп Байденнинг 47 йиллик сиёсий карьераси ҳақидаги фикрини айтган. Трампнинг фикрича, у сайланганидан бошлаб 47 ой ичида рақиби 47 йилда қилганидан кўра кўпроқ иш бажарган. Шунингдек, баҳслар давомида Трамп рақибининг ўғли Хантер Байден ҳақида ҳам бир неча марта эслаб ўтган ва у кокаин истеъмол қилгани учун армиядан ҳайдалганига урғу берган, Байденнинг ўзини эса ўғлининг тарафини олганликда айблаган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Хантер Байденни Москванинг собиқ мери Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батуринадан 3,5 миллион доллар олганликда айблаган ва бу эҳтимолий коррупция эканлигига ишора қилган. Байден эса бу гаплар ёлғон эканлигини айтган.

    Кўплаб таҳлилчиларнинг фикрича, дебатда иккала номзоднинг ҳам чиқиши кучсиз бўлди. Баъзи таҳлилчилар эса бу дебатни «тарихдаги энг ёмони» деб атаган. Номзодларга нисбатан умумий эътироз уларнинг позицияси олдиндан маълум эканлиги ва танлашга иккиланаётган сайловчиларни ўзига жалб қила оладиган янги фикрларнинг мавжуд эмаслиги бўлган. Таҳлилчилар Трампни у ўзининг биринчи президентлик муддатида эришган ютуқларини санашга эътибор қаратгани, қайта сайланганидан кейин америкаликларнинг ҳаётини яхшилаш учун нима қилмоқчи эканлиги ҳақида деярли ҳеч нарса гапирмагани учун танқид қилган.

    Таҳлилчилар фикрига кўра, Байден, бу олдиндан маълум бўлса ҳам, Трамп унинг гапини доимий равишда бўлиши мумкинлигига яхши тайёрланмаган. Шунингдек, у ҳиссиётларга берилган ҳолда шахсиятга ўтиб кетган ва бу сайловчиларга унча ёқмаган бўлиши мумкин, чунки сайловчилар Байденда амалдаги ҳиссиётларга берилувчан президентга ўхшаш шахсни кўрган бўлиши мумкин. «Бугунги ғолиб? Сизнинг бошқарув пультингиздаги ‘овозни ўчириш’ тугмаси», — дея дебатни тавсифлаган CNN телеканалининг сиёсий таҳлилчиси Сара Исгур.

    Бундай натижа ҳозирги пайтда Байден учун нисбатан маъқул. Сўровларга кўра, у президентлик пойгасида етакчилик қилмоқда. Шунинг учун Байден эмас, балки Трамп ўз томонига янги сайловчиларни жалб қилиш учун кучли юришлар ҳақида ўйлаши керак. CNN томонидан дебат томошабинлари ўртасида ўтказилган тезкор сўров натижаларига кўра, томошабинларнинг 60 фоизи Байденни ғолиб деб ҳисоблаган, Трамп учун 28 фоиз овоз берилган.

    Сайловга қадар яна иккита дебат бўлиб ўтади. Трамп ва Байденнинг иккинчи учрашуви 15 октябрда Майамида, учинчиси эса 22 октябрда Нэшвиллда ўтказилади. Бундан ташқари, вице-президентликка номзодлар ҳам битта дебат ўтказади. Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Мавзуга доир: 

    • Трамп сайловларда ютқазса, ҳокимиятни тинч йўл билан топширмаслигини айтди
    • Трамп: «Президентлик сайловида Байден ғалаба қозонса, АҚШда инқилоб бўлади»

    30.09.2020, 19:12   Изоҳ (0)   34746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Disney коронавирус пандемияси сабабли 28 минг ходимини ишдан бўшатади

    30.09.2020, 16:58

    Озарбайжон Қорабоғда Арманистоннинг икки мингдан ортиқ аскарлари ўлдирилгани ва яраланганини маълум қилди. Ереван бу Бокунинг бир кунлик йўқотишлари деб жавоб қайт...

    30.09.2020, 16:13

    Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди

    30.09.2020, 15:10

    Дунёда ОИВдан тузалган биринчи бемор оққон касаллигидан вафот этди

    30.09.2020, 14:28

    Трамп қанча миқдорда даромад солиғи тўлаганини маълум қилди

    30.09.2020, 13:12

    Эстонияда COVID-19 беморлари учун карантин талаблари 2020 йилнинг охиригача узайтирилди

    30.09.2020, 10:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Севимли мультфильмлардаги ёвуз қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ортида яширинган психологик жароҳатлар

    Маданият | 15 июл, 12:20

    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити — бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим

    Реклама | 15 июл, 12:00

    Grok Пентагон билан 200 миллион долларлик битим имзолади

    Дунё | 15 июл, 12:10

    Ҳожимат Эркинов “Пахтакор”га қайтди

    Спорт | 15 июл, 12:08

    Енгил жазо эвазига 60 минг доллар: Сурхондарёда адвокат қўлга олинди  

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:56

    Иссиқ ҳавода чанқоқни тез қондирадиган табиий ичимликлар

    Маслаҳатлар | 15 июл, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.