1 октябрь куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Дональд Трамп сайловолди митингига келаётган пайтда Дулут халқаро аэропортида самолётда унинг сояси акс этмоқда.

Фото: Reuters

Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Питтсбургга поездда етиб келди.

Фото: Reuters

Бангладешлик муҳожир Босния ва Герсоговина яқинидаги ўрмонда телефонини текширмоқда. Юзлаб муҳожирлар яхши ҳаёт илинжида Евроиттифоққа ўтиб олиш учун Хорватия чегараси яқинида вақтинчалик лагер ташкиллаштирган.

Фото: Reuters

Ҳиндистонликлар коронавирусдан вафот этган қариндошлари суратларини кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

БМТнинг Нью-Йоркда жойлашган штаб-квартираси яқинида Дональд Трамп ва Бразилия президенти Жаир Болсанарунинг муздан ясалган ҳайкали ўрнатилган.

Фото: Reuters

Гонконг бош ижрочи директори Кэрри Лам Хитой миллий кунига бағишланган тадбирда ичимлик ичмоқда.

Фото: Reuters

Прагада қуёш кўтарилаётган пайтда Ўрта Асрга оид Карлов кўприги бўйлаб кетаётган одамлар.

Фото: Reuters

Мисрлик бола таътил пайтида ота-онасига ёрдам бериш учун кунига уч доллар эвазига шиша заводда ишлайди.

Фото: Reuters

Британия шаҳзодаси Эдуард ва графиня Софи мактаб ўқувчилари билан суҳбат ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Испаниянинг Барселона шаҳрида оиланинг ўз уйидан кўчириб юборилишига қарши чиққан одамлар ва полиция тўқнашуви.

Фото: Reuters

Номуси топталган қизнинг ўлимидан сўнг норозилик намойишига чиққан аёл полициячилар томонидан ҳибсга олинмоқда. Ҳиндистон.                                                                                                                                                                                                             Фото: Reuters

Непаллик аёл Катмандудаги пикник учун мўлжалланган жойда китоб ўқимоқда.

Фото: Reuters

Нью-Йоркда ресторанларга фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилган биринчи куни овқат тайёрлаётган ошпаз.

Фото: Reuters