АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди дебатлар пайтида сўнгги йилларда у миллионлаб доллар даромад солиғини тўлаганини ва бундан қочмаганини айтди. Бу ҳақда CBS News’га таяниб «РБК» хабар қилди.
«Мен миллионлаб доллар солиқ тўладим. Бир йилда 38 миллион доллар тўлаганман, бошқа йилда эса 27 миллион доллар тўлаганман», – деди президент. Бироқ у гап қайси йиллар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Трамп, шунингдек, солиқ декларациялари тайёр бўлгандан кейин уларни эълон қилишга ваъда берди.
Аввалроқ The New Йорк Times газетаси Трамп ўн йилдан бери федерал даромад солиғини тўламаганлиги ҳақида хабар берган эди. Газетанинг ёзишича, 2016 ва 2017 йилларда у фақат 750 доллар федерал даромад солиғини тўлаган. Журналистларнинг таъкидлашича, президент ўз бизнесида даромаддан кўра кўпроқ зарарга кираётгани тўғрисида хабар бериш орқали солиқ тўлашдан қочади.Нашр аввалроқ Трампни солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айблаган эди. Журналистлар 2016 йилда президент 1995 йилда молиявий йўқотишлар туфайли солиқларни сўнгги 18 йил ичида тўламаслик учун қонуний асосга эга эканлигини ёзган эди.
Изоҳ (0)