Кувайт амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шайх АҚШда вафот этган. У АҚШга 2020 йилнинг июль ойида тиббий кўрикдан ўтиш учун борганди. Кейинроқ шайх муваффақиятли операция ўтказгани ва у реабилитацияда эканлиги маълум қилинган.
Кувайтнинг янги амири марҳумнинг ўгай укаси Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бўлади. Шайх Сабоҳ АҚШда даволанган сўнгги ойлар давомида унинг укаси давлат раҳбари лавозимини қисман бажариб келган.
Шайх Сабоҳ 2006 йилда тахтга ўтирган, унгача эса бир неча ўн йил давомида Кувайт Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган. У аёллар ҳуқуқларини, ОАВ ва йиғилишлар эркинлигини кенгайтириш йўналишларида демократик ислоҳотларни амалга оширган.
Шайх Сабоҳ амалдаги иккинчи энг кекса давлат раҳбари эди. Амалдаги энг кекса давлат раҳбари сифатида 94 ёшли Буюк Британия қироличаси Елизавета II қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II 21 апрель куни 94 ёшга тўлди. У туғилган кунини қариндошлари билан видеоалоқа орқали нишонлаганди.
Изоҳ (0)