2020 йилнинг август ойида дунё смартфон бозорида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда «Terabayt.uz» хабар берди.

Фото: Pixabay

Манбага кўра, август ойида сотилган смартфонлар сони бўйича Samsung биринчи ўринга чиқиб олган. Жаҳон бозорида унинг улуши 22 фоизгача кўтарилган. Шу пайтгача етакчи бўлиб келаётган Huawei ҳиссаси эса камайиб, августда 16 фоизни ташкил этган – иккинчи ўрин. Жанубий кореяликларнинг бу ютуғида Ҳиндистон бозорининг аҳамияти катта; Huawei смартфонлари эса у ерда расман тақдим этилмаган.

Кучли учликни 12 фоизлик ҳисса билан яна бир етакчи смартфонсоз – Apple якунлаб турибди. Қизиғи, Xiaomi аллақачон унга етай деб қолган: хитойлик бу компания ўтган ойда дунё смартфон бозорининг 11 фоизини эгаллаган.

Мутахассисларнинг фикрича, 30 сентябрь куни Xiaomi Мi 10Т, Мi 10Т Lite ҳамда Мi 10Т Про смартфонларини намойиш этгач «Хитойча Apple» ҳатто купертиноликлардан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам, бу кўпга чўзилмайди – iPhone 12 туркуми тақдимотидан сўнг Apple савдо кўрсаткичлари ортиши аниқ.