Пишлоқнинг печда эриб пишиши, майонез ва саримсоққа қўшилиб товуққа ўзгача таъм беради.
Керакли маҳсулотлар:
- Товуқ филеси — 1,5 кг
- Помидор — 2-3 дона
- Қизил булғор қалампири — 1 дона
- Саримсоқ пиёз — 5-6 дона
- Пишлоқ — 250 гр
- Ун — 1 стакан
- Майонез — 6-7 ош қошиқ
- Хантал — 2 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи
- Туз, мурч
- Товуқ филесини бўлакларга бўлинг, туз ва зираворлар сепинг.
- Филенинг икки томонини ҳам унга булаб олинг.
- Ўсимлик ёғи солинган товага солиб қовуриб олинг.
- Помидор ва булғори қалампирини майда куб шаклида тўғранг.
- Кўкатлар ва саримсоқни майдаланг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб, тўғралган сабзавотлар устига солинг ва майонез қўшинг.
- Печ патнисига товуқ филесини қўйинг ва устига сабзавотли аралашма солинг.
- Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг ва 200 даража қизиган печга 20 дақиқага қўйинг.
- Гарнир сифатида гречка ёки гуруч пишириш тавсия қилинади.
Изоҳ (0)