Наманганда Mercedes-Benz Sprinter фургонида қисқа туташув натижасида ёниб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Скриншот: Telegram / ФВВ

Маълум қилинишича, ҳодиса 26 сентябрь куни соат 16:00 атрофида Тошкент–Ўш халқаро автомагистралининг 277-километрида содир бўлган. Mercedes-Benz Sprinter ҳайдовчиси пойтахт томонга ҳаракатланаётган вақтда машинада ёниш ҳидини сезган.

Автомобил эгаси салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шу орада машина катта ёнғин бошланган. 3 дақиқа ичида воқеа жойига Қамчиқ махсус қидирув, ўт ўчириш ва қутқарув бўлими экипажлари ва Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Поп бўлими экипажи етиб келган.

Скриншот: Telegram / ФВВ

Кейинчалик маълум бўлишича, ёнғинга машина двигателидаги қисқа туташув сабаб бўлган.