«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашувдан (2:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Twitter

Менимча, ўйинга лойиқ натижа бўлди. Вазият оғир эди, аммо биз четлатишдан кейин ҳам ўйинга қайта олдик. Мавсум охирида бу очко жуда муҳим бўлиши мумкин.

Биз мавсум бошидамиз, янги мураббий ва янги ғоялар. Мен жамоа яхши ишлаётганини ва унинг порлоқ келажагини кўряпман. Жамоа табассум билан ишламоқда.

Криштиану Роналду, футболчи

Маълумот учун, «Ювентус» 2-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Клуб кейинги турда ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади. Ўйин 4 октябрь санасига белгиланган.