Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Анвар Султонов вафот этди. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» манбасига кўра, Анвар Султонов 2020 йил 25 сентябрь куни 58 ёшида оламдан ўтган.
Қайд этилишича, Анвар Султонов тиббиёт соҳасининг ҳақиқий билимдони бўлиб олий тоифали жарроҳ, моҳир шифокор сифатида вилоятда юксак ҳурмат-эътибор қозонган.
Шифокорнинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Аввалроқ Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ғаниев, Фарғона вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Мансурхўжа Хўжаев, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Кимсанбой Собиров вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)