Наманган вилояти Nexia автомобили 6 ёшли қизни уриб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 24 сентябрь куни соат 11:30 ларда Косонсой–Наманган йўлининг 1-километрида Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган.
Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)