Хамирли таомни хуш кўрувчилар учун айни муддао. Пишлоқдан тортиб мускат ёнғоғигача бўлган «начинкали» егуликнинг мазаси барча учун манзур келади.

Фото: «Vkuso.ru»

Керакли маҳсулотлар:

Хамир учун:

  • Ун – 300 гр;
  • Сув – 10 ош қошиқ;
  • Кунгабоқар ёғи – 5 ош қошиқ;
  • Сирка – 1 ош қошиқ;
  • Туз – 1 чой қошиқ.
  • Сут – 2 ош қошиқ;
  • Тухум сариғи – 1 дона.

«Начинка» учун:

  • Қийма – 500 гр;
  • Пишлоқ – 200 гр;
  • Қўзиқорин – 100-150 гр;
  • Сув ёки сут – ½ стакан;
  • Батон нон – 2-3 бўлак;
  • Тухум – 2 дона;
  • Булғор қалампири – 1 дона;
  • Сариёғ – 30 гр;
  • Саримсоқ – 2 бўлак;
  • Туз таъбга кўра.

Тайёрланиш жараёни:

Хамир учун тайёрланган маҳсулотлар аралаштирилади.

Фото: «Vkuso.ru»

Хамир думалоқ шаклга келтирилиб, устига ун сепилади. Катта идишга қайноқ сув солинади ва идиш қизигандан сўнг сув тўкиб ташланиб, идиш хамирнинг устига ёпилади ва совигунча хамир юзаси очилмайди. Ушбу ҳаракат уч маротаба такрорланади.

Фото: «Vkuso.ru»

Ушбу техника хамирнинг осон ёйилишига сабаб бўлади.

Фото: «Vkuso.ru»

«Начинка» учун ажратилган қўзиқорин ва булғор қалампири тўғралади ва 5 дақиқа ёрдамида сариёғда қовурилади.

Фото: «Vkuso.ru»

Қийма, саримсоқ, батон нон, пиширилган сут, мускат ёнғоғи ва туз аралаштирилади. Аввал парракланган пишлоқ, кейин эса қиймали аралашма хамир устига бир текисда жойлаштирилади.

Фото: «Vkuso.ru»

Устидан қовурилган қўзиқорин ва булғор қалампири солинади.

Фото: «Vkuso.ru»

Хамир худди рулет шаклида ўралади.

Фото: «Vkuso.ru»

Қолип аввал ёғланади сўнг рулет жойлаштирилиб, ўртача даражада 40-45 дақиқага печга қўйилади. Рулет тайёр бўлишига 15 дақиқа қолганда сут ва тухум сариғининг аралашмаси хамир юзасига сурилади. Сўнг яна усти қизаргунча печга қўйилади.

Фото: «Vkuso.ru»

«Штрудел» сизга мунтазир! Ёқимли иштаҳа!