Тансиқ таом тушлик ёки кечки овқат учун айни муддао.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Балиқ филеси — 250 гр
- Картошка — 2 дона
- Пишлоқ — 30 гр
- Майонез — 1,5 ош қошиқ
- Помидор —1 дона
- Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
- Туз
- Балиқни катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
- Печга қўйиш мумкин бўлган идишга ёғ суртинг ва балиқ филесини бир қават қилиб солиб чиқинг.
- Туз ва мурч сепинг.
- Помидорни ярим думалоқ шаклда тўғраб, балиқ устига териб чиқинг.
- Картошкани юпқа думалоқ шаклда кесиб, помидор устидан териб чиқинг ва яна туз, мурч сепинг.
- Қандолат чўткаси билан картошка устидан майонез суртинг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб сепинг.
- 180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Таомни иссиқлигида дастурхонга тортиш тавсия қилинади.
Изоҳ (0)