УЕФА 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.
Аввал хабар берилганидек, кучли учликдан Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Роберт Левандовски ва Мануэль Нойер (иккиси — «Бавария») ўрин олди.
Шунингдек, топ-10 ликдан қуйидаги футболчилар жой олган:
4-5. Лионель Месси («Барселона»), Неймар (ПСЖ) – 53 очко
6. Томас Мюллер («Бавария») – 41 очко
7. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 39 очко
8. Тиаго Алькантара («Бавария», / «Ливерпуль») – 27 очко
9. Йозуа Киммих («Бавария») – 26 очко
10. Криштиану Роналду («Ювентус») – 25 очко.
Овоз бериш жараёнларида Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг гуруҳ босқичида қатнашган жамоалар мураббийлари, шунингдек, УЕФАга минтақасининг 55 нафар журналисти қатнашди.
Ғолиблар 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)