«Интер» ва «Аякс» клубларининг собиқ бош мураббийи Франк де Бур Нидерландия терма жамоасига бош мураббий бўлади, деб хабар берди De Telegraaf.
Хабарга кўра, 50 ёшли мутахассис Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси билан 2022 йил ўртасига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Таъкидланишича, бу ҳақида расмий равишда кейинги ҳафта бошида эълон қилинади.
Қайд этиш жоиз, де Бур ушбу лавозимда «Барселона» бош мураббийи Роналд Куманнинг ўрнини эгаллайди.
Шунингдек, терма жамоа штабига «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройнинг киритилиши айтилмоқда.
Маълумот учун, Франк де Бурнинг сўнгги жамоаси MLS’нинг «Атланта Юнайтед» клуби бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)