УЕФА ташкилоти 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийига аталган соврин учун номзодларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, ушбу соврин учун Ханс-Дитер Флик («Бавария»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Юлиан Нагелсманн («Лейпциг») кураш олиб боради.
Флик ортда қолган мавсумда «Бавария» билан требл қайд этди. Бундеслигада ғолиб бўлди, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси бош совринини ўзиники қилди. Клопп эса «Ливерпуль»га 30 йил кутилган Англия чемпионлигини тақдим этди. Шунингдек, Европа Суперкубогида ғолиб бўлди.
Нагелсманн эса «Лейпциг»ни ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси ярим финалига олиб чиқди.
Қайд этиш жоиз, учала мураббий ҳам германиялик ҳисобланади. Ғолиб 1 октябрь куни эълон қилинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)