Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистонда «Янги нафас» платформаси яратилади.
Қарор лойиҳасида келтирилишича, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар «Янги нафас» платформасини яратиш ва унинг ишлаш тартибини тасдиқлаши керак.
Платформага кўра, бир кунда камида 10 минг, бир ой давомида 300 минг, бир йил давомида 3,6 миллион қадам юрган шахсларга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилади ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилади.
Шунингдек, Адлия вазирлиги «Янги нафас» платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишинини таъминлашга масъул қилиб белгиланган.
Қарор матни муҳокама учун ҳукумат порталига жойлаштирилган. Тўлиқ матн бу ерда → ўқиш.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)