«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:22, 23.09.2020 14092

Балиқ филесига картошка ва пишлоқ қўшиб «запеканка» тайёрлаймиз

Тансиқ таом тушлик ёки кечки овқат учун айни муддао.

Фото: RussianFood

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Балиқ филеси — 250 гр
  • Картошка — 2 дона
  • Пишлоқ — 30 гр
  • Майонез — 1,5 ош қошиқ
  • Помидор —1 дона
  • Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  • Балиқни катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
  • Печга қўйиш мумкин бўлган идишга ёғ суртинг ва балиқ филесини бир қават қилиб солиб чиқинг.
  • Туз ва мурч сепинг.
  • Помидорни ярим думалоқ шаклда тўғраб, балиқ устига териб чиқинг.
  • Картошкани юпқа думалоқ шаклда кесиб, помидор устидан териб чиқинг ва яна туз, мурч сепинг.
  • Қандолат чўткаси билан картошка устидан майонез суртинг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқариб сепинг.
  • 180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Таомни иссиқлигида дастурхонга тортиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c