Тўйимли ва мазали таом оила аъзоларингиз учун севимли бўлишига шубҳа йўқ.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Гўшт — 2кг
- Бақлажон — 3 дона
- Булғори қалампири — 2 дона
- Помидор — 3-5 дона
- Карам
- Картошка —3 дона
- Сабзи — 0,5 кг
- Пиёз — 0,5 кг
- Саримсоқ пиёз — 0,5 кг
- Ўсимлик ёғи
- Кўкатлар таъбга кўра
- Зира, туз, мурч таъбга кўра
Ўсимлик ёғи солинган қозонда гўштни қовуриб олинг.
Пиёз, булғор қалампири солиб қовуришда давом этинг.
Сабзи ва саримсоқ пиёз солиб аралаштиринг.
Бақлажон ва помидор қўшинг.
Зиравор, мурч ва туз сепинг, кўкат солинг.
Карамни оз қисмини тўғраб қозонга солинг, қолгани билан яхлит қозондаги маҳсулотлар устини қопланг ва қозон қопқоғини ёпиб димланг.
40-60 дақиқадан кейин қозонни очиб картошка ва сув солинг ва яна 30 дақиқага қолдиринг.
Таомни иссиқлигида дастурхонга тортиш тавсия қилинади.
Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)