Италия А Серияси чемпионат 1-туридан ўрин олган «Верона» — «Рома» учрашувида (0:0) римликларга техник мағлубият ёзди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
19 сентябрь куни ўтказилган учрашув 0:0 ҳисобида якунланганди. Ўйиндан кейин «Рома» футболчиларни қайдномага киритишда хатога йўл қўйгани маълум бўлди. Учрашувда қатнашган Амаду Диавара 22 ёшдан катта бўлмаган ўйинчилар рўйхатида кўрсатилган, бироқ ўйинчи 17 июлда 23 ёшга тўлганди.
Римликлар мазкур қарор юзасидан апелляция бермоқчи. Клуб мазкур хато ўйин натижасига таъсир кўрсатмаганини иддао қилмоқда.
Римликлар кейинги турни 27 сентябрь куни «Ювентус»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)