Италиялик футбол ҳаками Даниэле де Сантис ва унинг қайлиғи Леччедаги уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда
Хабарга кўра, 33 ёшли ҳакам ва унинг 30 ёшли севгилисининг жасади 21 сентябрь, душанба куни кечқурун топилган.
Қўшниларнинг аниқлик киритишича, қотилликдан аввалроқ де Сантиснинг уйида жанжал бўлган ва жиноятчи жуфтликни пичоқлаган. Шунингдек, улар қўлида пичоқ билан қочиб кетаётган эркакни кўрганини қўшимча қилган.
Де Сантис Б ва С Сериялардаги фаолияти (футбол бўйича Италиянинг иккинчи ва учинчи дивизионлари) билан яхши танилган бўлиб, у ерда жами 130 дан ортиқ учрашувларни бошқарган.
Маълумот учун, Б Серияниг янги мавсумига 25 сентябрь, жума куни старт берилади.
Изоҳ (0)