Deloitte консалтинг компанияси 2019/20 йилги мавсумда энг кўп даромад қилган футбол клублари рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, «Барселона» клуби ўзи учун рекорд натижа ҳисобланган 840,8 миллион евро даромад билан рўйхатда етакчилик қилмоқда. Каталон клуби ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 22 фоизга кўпроқ даромад қилган ва илк бор мазкур рейтингда биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккини ўринда Мадриднинг «Реал» (757,3 миллион евро) жамоаси қайд этилган бўлса, «Манчестер Юнайтед» (711,5) кучли учликка якун ясаган.
2019/20 йилги мавсумда энг кўп даромад қилган клублар:
1. «Барселона» — 840,8 миллион евро;
2. «Реал» — 757,3 млн;
3. «Манчестер Юнайтед» — 711,5 млн;
4. «Бавария» — 660,1 млн;
5. ПСЖ — 635,9 млн;
6. «Манчестер Сити» — 610,6 млн;
7. «Ливерпуль» — 604,7 млн;
8. «Тоттенҳэм» — 521,1 млн;
9. «Челси» — 513,1 млн;
10. «Ювентус» — 459,7 млн.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)