Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Coca-Cola Суперлига 16-тури доирасида «Бунёдкор»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (3:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ОКМК ФК

Фото: ОКМК ФК
Ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушбу икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Учрашувни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзини кўрсатди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Таркибга ёшларни жалб қилиш? Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат, муаммо — яхши ўйинчиларни топишда. «Бавария»ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи

ОКМК мазкур ғалабадан кейин очколарини 33 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга қайтди. Жамоа кейинги турда «Қизилқум»га қарши баҳс юритади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди