Ўта енгил вазн тоифасид UFC’нинг амалдаги чемпиони Петр Ян 24 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг олдидан ўз тахминлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, мазкур жангда россиялик спортчининг имкониятлари баландроқ.
Имкониятлар 60 га 40 Ҳабиб фойдасига. Ҳабиб аниқ функсионал жиҳатдан устунроқ деб ўйлайман. Иккинчи раунддан кейин ким ғалаба қозониши аниқ бўлади. Эҳтимол биринчи раунддан кейин.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар оролида» бўлиб ўтади.Петр Ян, UFC жангчиси
Изоҳ (0)