«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясининг 1-туридан ўрин олган «Сампдория»га қарши ўйинда (3:0) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа 35 ёшли португалиялик футболчи клуб даражасида қаторасига 19-мавсумда гол уришга муваффақ бўлди.
Қайд этиш жоиз, Роналду бунгача «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» сафида кетма-кет 16-мавсумда гол урган. «Ювентус»даги дастлабки икки мавсумида гол уришга эришган.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилнинг ёзидан бери «Ювентус» сафида тўп суради. 2019/20 йилги мавсумда у А Серияда 33 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
Изоҳ (0)