«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериянинг 1-туридан ўрин олган «Сампдория»га қарши учрашувда (3:0) ажойиб статистик натижа қайд этди.
Португалиялик футболчи баҳс давомида дарвоза томон 10 та зарба йўллади, бу эса кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида жорий мавсумдаги энг яхши натижа ҳисобланади (бир ўйин давомида).
Бундан ташқари, Роналду ушбу ўйинда ўз номига битта гол ҳам ёздириб қуйди.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилнинг ёзидан бери «Ювентус» сафида тўп суради. 2019/20 йилги мавсумда у А Серияда 33 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
Мавзуга доир:
- Криштиану Роналду IFFHS’нинг 2019 йилдаги энг яхши халқаро тўпурари деб топилди
- Криштиану Роналду қайлиғига 615 минг фунтлик узук совға қилди
- «Ювентус»нинг 2020/21 йилги мавсумда Италияда чемпион бўла олмаслигига 5 та сабаб
- Торрес, Хави ва Неймар. Роналду ва Месси бўлмаганида сўнгги ўн йилликда «Олтин тўп»ни кимлар олган бўларди?
Изоҳ (0)