Испаниялик ярим ҳимоячи Тиаго Алькантара «Ливерпуль» сафида «Челси»га қарши учрашувнинг (2:0) 46-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Испаниялик футболчи иккинчи бўлимнинг ўзида 75 та аниқ тўп узатишини амалга оширди. Бу бутун ўйин давомида ҳаракат қилган «Челси»нинг исталган футболчисининг узатмаларидан кўпдир.
Opta’нинг хабар беришича, Тиагонинг ушбу натижаси (бир бўлимда 75 та пас) мазкур статистикани ҳисоблаш бошланганидан кейинги (АПЛ 2003/04 йилги мавсумидан) вақтдаги энг яхшиси бўлган. Бунда футболчиларнинг майдонда 45 дақиқадан кўп бўлмаган вақти ҳисобга олинган.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» Тиагони 25 миллион фунт эвазига «Бавария»дан сотиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)