Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 2-тури доирасида ўтказилган баҳсда «Ливерпуль» сафарда «Челси»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Юрген Клопп бошқарувидаги жамоа кетма-кет беш ўйиндан бери «Челси»га мағлуб бўлмаяпти — тўрт ғалаба ва бир дуранг.
Мерсисайд клубининг мазкур серияси 2018 йил 29 сентябрда бошланган. «Челси» охирги марта 2018 йилнинг 6 май куни «Ливерпуль»ни мағлуб этган (1:0).
«Ливерпуль» иккинчи турдан кейин 6 очко жамғариб, 4-ўринда бораётган бўлса, «Челси» 3-очко билан 10-поғонада бормоқда.
Изоҳ (0)