Истанбулда Baykar Defense компанияси биринчи бор Туркияда яратилган Cezeri учар автомобилини синовдан ўтказди, деб хабар беради Global News.
Таъкидланишича, Cezeri прототипи 10 метр баландликка кўтарилган. Бироқ автомобиль такомиллаштирилганидан сўнг 2 минг метргача кўтарилиб, соатига 100 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Компаниядагиларнинг ҳисоблашича, машина 10-15 йилдан сўнг бозорда пайдо бўлади. Шу билан бирга, кейинги синовларда учар машина бортида ҳайдовчи бўлади.
Аввалроқ Япониядаги SkyDrive стартапининг учар қурилмаси ҳам деярли тайёр бўлиб, SD-03 номли учар автомобил модели муваффақиятли синовдан ўтказилган эди. Шунингдек, Исроилда ҳам учар автомобиль прототипи яратилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)