• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    “Дарахт кесилмасин, дегани мутлақо кесилмасин эмас, зарур бўлса кесилиши мумкин, дегани бўлиши керак”, деб ёзади “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров.

    Alisher Qodirov
    Алишер Қодиров
    Фото: “Дарё” 

    Депутат фикрича, жамиятда дарахт кесишдан қўрқув кучайиб бормоқда. Аслида керакcиз дарахтни кесишнинг ёмон жойи йўқ.

    “Ишхона олдидаги қурт еб битирган дарахтни олдириб ташлаш учун 1 йил қоғоз қилдик, ҳамма бир-бирига солади! Кесишга келганларни кўриб йиғлашни ҳам кулишни ҳам билмайсан. Дарахт кесиш эмас, одамни дорга осишга келишгандек…

    Дарахт кесилмасин, дегани мутлақо кесилмасин эмас, зарур бўлса кесилиши мумкин, дегани бўлиши керак. Албатта, дарахт керак, ҳаво етмаяпти, лекин унутмайлик, дарахтни инсон учун асраймиз, инсонни дарахт учун эмас. Бу кетишда келажак авлод динини унутиб, дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса…

    Дарахтни ҳимоясига бирлашгандек сув, ер, энергоресурслар, озиқ-овқат ва вақт, қолаверса ўзлигимизни исрофига қарши ҳам бирлаша олсак эди”, деб фикр билдирган у Telegram каналида.

    Аввалроқ тадбиркор Мурод Назаров “Тошкент шаҳрида дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак”лигини айтганди. Унинг фикрича, қурувчи корхоналар қурилиш жараёнига халал бергани учун айрим дарахтларни кесишга мажбур бўлади. Шу сабаб компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш керак.

    “Биз келаси ёки ундан кейинги йилда тахминан қанча қурилиш қилишимизни биламиз. Тахминан нечта дарахт кесилиши мумкинлигини ҳам ҳисоблаймиз. Кесиладиган дарахтлар ўрнига олдиндан янги дарахтларни экиб қўяйлик. Эртага нечта дарахт кесишга тўғри келса, диаметри, кўрсаткичлари белгилаб қўйилсин. Битта катта диаметрга нечта кичкина диаметр тўғри келади аниқ бўлсин. Кейин ҳокимият балансига ўтказиб кетаверади”, деган тадбиркор.

    Мурод Назаровнинг мазкур фикрлари жамоатчилик фаоллари томонидан кескин норозиликларга сабаб бўлди. Экопартия вакили ҳам тадбиркор сўзларига қаршилик билдирилди.

    Маълумотларга кўра, жорий йил I ярмида дарахтларни кесиш бўйича келиб тушган 3 235 та ариза рад этилгани натижасида 453 238 та дарахт кесилишининг олди олинган. Рад этилган аризаларда кўрсатилган дарахтлар орасида 86 309 таси қимматбаҳо навлар ҳисобланади.

    Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган. Қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига ўзгартириш киритилган. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

    • фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача,
    • мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача жаримага тортилади.

    Аёвсиз кесилаётган дарахтлар

    Тошкент вилоятида икки туп кўп йиллик чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилганди. Хоразмда тўрт туп павловния дарахтини кесган шахс 27 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилган.

    Сурхондарёда автомобиль йўлларини реконструкция қилишда қарийб 9,5 минг туп дарахт кўчирилиши мумкинлиги айтилганди.

    Шу билан бирга, Тошкент вилоятида тўрт туп ёнғоқ дарахтини кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказган.

    Бундан ташқари, Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 738 миллион сўмлик зарар етказилган. Жиззах вилоятида эса 19 туп дарахт кесилиши оқибатида табиатга 435 млн сўмлик зарар етказилгани хабар қилинганди.

    Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесишга доир мораторий жорий этилгунга қадар бўлган даврга нисбатан бу каби қонунбузарликлар 60 фоизга камайган. 2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган.

    19 июл, 10:20   Изоҳ (0)   2563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алишер Қодиров#дарахтлар#кесилган#мораторий

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни ошириш кўзда тутилган қонун қайта кўриб чиқилади

    15.08.2023, 10:40

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилади

    21.11.2023, 18:30

    Ўзбекистонда иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан янгиланади 

    15 март, 15:25

    “Россия хаёлпарастлардан тезроқ қутулиши керак” — Алишер Қодиров

    22 май, 17:15

    “Тошкент шаҳрида дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак” — тадбиркор Мурод Назаров

    17 июл, 21:12

    Мораторий сабаб ярим миллион дарахт асраб қолинган — Экопартия Мурод Назаровнинг мораторийни бекор қилиш таклифига қаршилик билдирди

    18 июл, 14:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.