Беларусь Литва ва Польша билан чегараларини ёпмоқда ҳамда Украина билан чегараларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Александр Лукашенко маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.
Қайд этилишича, Лукашенко томонидан қилинган мазкур баёнот нимани англатиши ҳозирча номаълум.
«Бундан кейин улар бизга нима отишини билмаймиз. Тушунамизки, уларнинг захирасида уруш бошланишидан олдинги бир нечта усул қолди. Мен сўнгги кунларда Россия президенти ва мудофаа вазири билан иттифоқчи давлатнинг умумий ҳимоясини қуришга мажбурман», — дея маълум қилган Лукашенко.
Аввалроқ Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путинга Иттифоқ давлатини мустаҳкамлаш учун янги қуроллар тўғрисида мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)