• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик бизнесмен Чак Фини умри давомида ишлаб топган деярли барча пулини — 8 млрд долларни хайрияга сарфлади. У 38 йил давомида пул тарқатган, шундан 13 йилини — яширинча

    14 сентябрь куни 89 ёшли америкалик бизнесмен ва филантроп Чарльз (Чак) Фини ўзининг Atlantic Philanthropies хайрия ташкилотини ёпиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. Фини 38 йил давомида ишлаган ташкилот орқали ишлаб топган деярли барча маблағларини — 8 миллиард долларни хайрия йўлида сарфлаб юборди, деб хабар беради Meduza.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чак Фини 1931 йилда Нью-Жерси штатидаги Элизабет шаҳарчасида, Америка—Ирландия оиласида дунёга келган. У Корея урушида ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган, шундан сўнг, фахрийлар имтиёзи бўйича Корнелл университетига ўқишга кирган. Ўқишни тугатиб, Фини 1956 йилда бизнес билан шуғулланган — АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Атлантика флоти денгизчилари учун солиқ солинмайдиган алкогол маҳсулотларини сотган. Фини кемаларнинг кейинги тўхташ жойи ҳақида баъзида фоҳишалар орқали хабар топган.

    Тез орада Фини ўз бизнесини кенгайтирган. У яна уч ҳамкорни ёнига олиб, Duty Free Shoppers божсиз савдо дўконлари тармоғини ривожлантиришни бошлаган. Бизнес 1964 йилда — Япония ўз фуқароларига яна хорижга чиқишга рухсат берганидан сўнг, кучли импулс олган (ушбу тақиқ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жорий этилганди). Duty Free Shoppers япониялик туристларга сигареталар, коньяк ва сумкалар сотиб, миллионлаб доллар ишлай бошлаган. Ишлар шу қадар яхши кетганидан, Фини ва унинг шериклари 1976 йилда Тинч океанидаги Сайпан оролида дўкон очган ва у ерда аэропорт қурган.

    1988 йилда Forbes журнали Финини АҚШнинг энг бадавлат инсонлари қаторида 31-ўринга қўйиб, унинг бойлигини 1,3 миллиард долларга баҳолаган. Аслини олганда ушбу пуллар у вақтда бизнесменга тегишли бўлмаган. Бундан 4 йил олдин у Duty Free Shoppers’даги ўз улушини — 38,75 фоиз — Atlantic Philanthropies хайрия ташкилотига сотиб юборган. Активларнинг топширилиши овоза қилинмаган, бу ҳақда фақат унинг яқинлари хабардор бўлган, холос. Фини Atlantic Philanthropies орқали бирор лойиҳани қўллаб-қувватлаш орқали ўзини ошкор этиб қўймаган. Бизнесмен олдингидек ҳаёт кечиришни ва Duty Free Shoppers’ни бошқаришни давом этган. У пул топишни яхши кўрган, бироқ уни ишлатишга эҳтиёжи бўлмаган.

    Бизнесмен Atlantic Philanthropies фақатгина Duty Free Shoppers’нинг даромадлари эвазига ишлаётганини яхши тушунган ва компаниянинг энг муваффақиятли йиллари ортда қолганини тахмин қилган. У бизнесдан чиқишни ўйлай бошлаган. 1997 йилда Фини ва унинг шериклари Duty Free Shoppers’даги ўз улушларини Бернар Арнонинг LVMH концернига сотиб юборган. Ўшанда Фини биринчи бор оммага ўзининг хайрия фаолияти тўғрисида маълум қилган. У буни компанияни сотишдан тушган даъво унинг аноним хайрияларини ошкор қилиши сабаб мажбурликдан амалга оширган. Ўша вақт келиб Atlantic Philanthropies 600 миллион долларни хайрия йўлида тарқатиб улгурган. Бу каби сирлилик учун Forbes журнали 2021 йилда уни хайрия Жеймс Бонди деб атаган.

    Фини бутун бойлигини умри давомида тарқатишга қарор қилган. «Ўлганингдан кўра, тириклигингда тарқатиш анча қувончли», — дея унинг сўзларини келтиради Atlantic Philanthropies. Бизнесмен пулларини фикрича катта даромад келтириши мумкин бўлган йирик лойиҳаларга тиккан. Atlantic Philanthropies таълим ва илмий тадқиқотларга 3,7 миллирд доллар (буларнинг деярли ярим миллиарди Корнелл университетига), 870 миллион доллар — инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, 700 миллиондан ортиқ — соғлиқни сақлашга хайрия қилган. Ташкилот ЖАРда ОИТСга қарши кураш, АҚШда ўлим жазосини бекор қилиш, Ирландияда университетларни ривожлантиришга хайрия маблағларини йўнатирган. У жами 6500 та грант ажратган, сўнггиси — 2016 йилга тўғри келади.

    Фини хайрияга ҳам худди бизнес каби ёндошган. Atlantic Philanthropies грант олувчилардан батафсил бизнес-режаларни ва сарфланган пуллар тўғрисида ҳисоботларни сўраб олган. Агарда лойиҳалар бир жойда қотиб қолса, молиялаштириш тўхтатилган. Инвестицияларнинг рентабеллигини ошириш учун Фини давлатни иштирок этишга таклиф этган. Масалан, 1997 йилда Фини Ирландия ҳукумати ўз университетларига 100 миллион доллар ажраца, у ҳам шунча маблағ ажратишга ваъда берган. Бу фойда берган. Фини ўзининг пулларига очилган биноларга исми ёзилган пешлавҳаларнинг илинишига рухсат бермаган, лойиҳага бошқа хайрия ташкилотларини жалб этишни маъқул кўрган.

    Айнан Фини ҳозирги кунда энг машҳур хайриячилар ҳисобланувчи Уоррен Баффетт ва Microsoft асосчиси Билл Гейтсни илҳомлантириб, уларнинг 2010 йилда «Туҳфа қасамёди» ташаббусини амалга оширишга ундаган. Унга ўз маблағларининг катта қисмини хайрияга йўнатирувчи бадавлат инсонлар қўшилган. Айни вақтда «Туҳфа қасамёди»га бутун дунё бўйлаб 200 дан ортиқ миллионер ва миллиардерлар қўшилган.

    2012 йилда Forbes’га берган интервьюсида Фини ўз бойлигини тахминан 2 миллион долларга баҳолаган — у ўз ва рафиқасининг яшиши учун айнан шунча маблағ ажратиб қўйган. Бизнесмен камтарона яшашга ўрганган: у бизнес-классда учмаган, шахсий машинасига эга бўлмаган ва оддий Casio соатларини тақиб юрган. Forbes 2018 йилда унинг Сан-Францискодаги уйининг квартираси деворига «8 миллиард долларни хайрияга сарфлаган Чак Фини табриклаймиз» табличкаси илиб қўйилганини кўрган.

    17.09.2020, 20:59   Изоҳ (0)   28980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини бошлади

    17.09.2020, 20:35

    АҚШ ғарбидаги ўрмон ёнғинлари тутуни Европа шимолига етиб борди

    17.09.2020, 18:59

    Алексей Навальний Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди

    17.09.2020, 18:10

    Гамалея маркази раҳбари коронавирус янги тўлқинларининг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтди

    17.09.2020, 13:58

    Трамп АҚШда коронавирусга қарши вакцинация қачон бошланишини маълум қилди

    17.09.2020, 13:34

    77 кишини ўлдирган норвегиялик террорчи Андерс Брейвик муддатидан олдин озодликка чиқиш бўйича илтимоснома йўллади

    17.09.2020, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.