• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Это’Oдан Ибрагимовичгача. Хосеп Гвардиола билан муроса қила олмаган футболчилар ҳақида

    Хосеп Гвардиола — шубҳасиз, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. Каталониялик мутахассис ўз номини 2008 йилда «Барселона» мураббийи сифатида бутун дунёга танитганди ва шу вақтдан бери қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютиб келмоқда. Ҳозирга келиб, бемалол клубга ўз шартларини қўяётган Лионель Месси ҳам айнан Гвардиола қўл остида супер юлдузга айланганди. Бироқ ҳамма футболчилар ҳам у билан тил топишиб кетавермайди. Кўпчилик у билан ишлаш қийинлигини тан олади. Гвардиола қўл остидагиларга аниқ талабларни қўяди, унинг иш услубини қабул қилишдан бош тортганлар эса шунчаки четда қолиб кетади. Ҳар қандай муваффақиятли одам сингари Пеп ҳам кўп сонли мухлислар билан биргаликда, ундан нафратланувчиларга ҳам эга. Демак, қуйида «даҳо» билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Жо Ҳарт

    Фото: PА

    Фото: PА

    Жо Ҳарт сўнгги ўн йилликнинг катта қисмида «Манчестер Сити»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналарди. Ниҳоят инглизлар нафақат клуб, балки терма жамоанинг ҳам афсонасига айланиши мумкин бўлган яхши дарвозабонга эга бўлганди.

    Ҳаммаси бошқача услубдаги дарвозабонга ўрганиб қолган Гвардиоланинг келиши билан ўзгариб кетди. Ҳарт унинг режаларига кирмади, натижада у ўзи учун янги жамоа қидиришга мажбур бўлди.

    Ҳарт Гвардиола ҳақида шундай деганди: «У келажакда ўзи учун нима кераклигини аниқ тушуниб турарди, мен унинг режаларига кирмагандим. Ҳаммаси оддий эди. Афсуски, бу жараён узоқ давом этди».

    Ҳарт 2018 йилга келибгина «Сити»ни тарк этди. У яқиндагина «Тоттенҳэм» футболчисига айланди.

    Марио Гётце

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    Марио Гётценинг фаолияти ғалаба ва совринлар билан биргаликда, муваффақиятсизликларга ҳам бой. Германиялик футболчи 2010 йилда «Боруссия»нинг асосий таркибига кирган ва ўша пайтдан бери унга катта умид билдирилади. 2013 йилда Гётце «Бавария»га ўтади, у ерда эса у бир неча йил Гвардиола билан ишлайди. Мюнхен Пеп бошқарувида қўша-қўша совринларни қўлга киритарди, бироқ Гётце майдонда деярли кўринмас эди.

    Гецёнинг Гвардиола ҳақида фикри қуйидагича бўлган: «Тактик жиҳатдан Гвардиола жуда яхши мураббий. Аммо у ўйинга жуда кўп эътибор қаратади ва режасига тўғри келмайдиган футболчилар ҳақида умуман ўйламайди. У бошқаларнинг ҳис-туйғулари билан қизиқмайди, бу эса юқори даражадаги мураббийга хос эмас».

    Ҳозирга келиб, Гвардиола ва Клопп Премьер Лиганинг энг яхши мураббийлари ҳисобланади, аммо Гётце қайси мутахассисни кўпроқ яхши кўриши ҳаммага маълум...

    Самюуэль Это’O

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    Самюуэль Это’O «Барселона»да Гвардиола инқилобининг илк қурбонларидан бири бўлганди. Афсуски, камерунлик футболчи янги (ёш) мураббий билан тил топиша олмади.

    2008/09 йилги мавсумда ҳужумчи жамоанинг муҳим аъзоларидан бири эди, аммо у Роналдиньо ва Декуни бадарға қилган ёш мураббийнинг (янги) ғояларини ҳазм қила олмади ва келаси мавсумда жамоадан кетишга қарор қилади.

    Это’O Пеп ҳақида шундай деганди: «Гвардиола бутун ҳаётини Барселонада ўтказди, аммо мен жамоада бўлганимда у буни умуман тушунмасди. У жамоанинг бир қисми эмасди».

    Натижада Это’O «Интер»га кетади ва у билан треблга эришади. Самюуэлнинг ўзи ҳам бир неча маротаба Гвардиолани ёқтирмаслигини айтган.

    Яя Туре

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Кўпчилик Пепдан хафа бўлган, аммо ҳеч ким Яя Туречалик бўлмаса керак. Африкалик ярим ҳимоячи Гвардиола билан «Барселона» ва «Манчестер Сити»да ишлаган, ҳар иккала жамоада ҳам Пеп уни эътиборсиз қолдирган.

    Тўғри, Испанияда Хави ва Иньеста билан рақобат қилиш имконсиз эди, бироқ «Сити»да Туре энг яхшиларидан бири эди.

    «У менга қўпол муносабатда бўларди. Сизнингча, у Иньеста билан ҳам ўзини худди шундай тутган бўлармиди? Шу даражага етиб бордики, муаммо менинг терим рангидамикан деб шубҳа қила бошладим. Ва мен бундай саволни ўзига берган биринчи футболчи эмасдим», — деганди Яя Гвардиола ҳақида.

    Гвардиола ҳурматга сазовор инсон бўлиб, Туренинг айбловлари ўта жиддийдир. Унинг ҳақ ёки йўқлигини аниқлаш қийин, аммо битта нарса аниқки, Пеп ҳеч қачон Туренинг мухлиси бўлмаган.

    Златан Ибрагимович

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Ибрагимович 2009 йилда Гвардиоланинг «Барселона»сига қўшилганди ва аввалига жуда яхши ўйинлар кўрсатаётганди. Аммо аста-секин Месси биринчи планга чиқа бошлади ва Златан қанот футболчисига айланди. Табиийки, бу Ибрадек такаббур ва инжиқ футболчига ёқмади.

    Камдан кам вазиятларда кимнидир мақтайдиган Златаннинг Гвардиола ҳақидаги фикрлари ҳам бундан мустасно бўлмади: «Бир сафар у менга кўрсатма бераётганда, мен унга ‘тошингни тер’, деб айтдим. Унинг жавоб қайтаришини кутгандим, аммо афсуски, у қўрқоқлик қилди. У шунчаки ҳеч нарса демади ва чиқиб кетди».

    Гарчи Гвардиола у сиз ҳам муваффақиятга эришган бўлса-да, Ибра унинг энг таниқли «душмани» ҳисобланади.

    Мавзуга доир: Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида

    16.09.2020, 13:00   Изоҳ (0)   19588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп Ҳабиб Нурмагомедовни дунёнинг энг яхши жангчиси деб атади

    16.09.2020, 12:01

    Турон яккакураши спорт тури асосчиси Баҳодир Саидов вафот этди

    16.09.2020, 11:24

    Бундеслига ўйинларига томошабинлар киритилишига рухсат берилади

    16.09.2020, 10:02

    ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси мағлуб бўлди, «Ас-Садд» 6 та гол урилган ўйинда очко йўқотди

    16.09.2020, 07:07

    #Instasurat: Дональд Трамп билан учрашган Жастин Гэтжи, ёш Баҳодир Жалолов ва учинчи фарзандини кутаётган Кака

    16.09.2020, 00:55

    Нўмон Ҳасанов: «Битта ўйинда ютиб олсак ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб кетади»

    15.09.2020, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.