• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги аросат маҳалла: шаҳарга киради, аҳолисининг пропискаси туманда, электрни эса учинчи бир ҳудуддан олади

    Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри ҳудудида яшаб, Бухоро туманида рўйхатда туриб келаётган аҳоли Когон туман электр энергияси таъминотидан фойдаланади. Табиий газ ва ичимлик сувини Бухоро шаҳридан олади. Ер солиғини эса Бухоро туманига тўлайди. Аҳоли бу борада «Дарё»га мурожаат қилиб, аросатда қолаётганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Пайсалга солинган иш

    «Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган, аслида Бухоро тумани ер майдонига қарашли деб расмийлаштирилган ‘Садриддин Айний’ маҳалласининг Урганжиён аҳоли пунктида яшаймиз. ‘Ситора автобозор’ МЧЖ, яъни машина бозорининг атрофи яроқсиз бетон деворлар билан ўралган ахлатхонаси аҳоли пунктимиз билан ёндош жойлашган. Машина бозоридан чиққан ахлатлар кўчаларни тўлдириб ташлайди. Устига-устак ҳар ҳафтада камида икки-уч марта ахлат ёқиб юборилади. Муаммони бартараф этиш юзасидан қайси туман ёки шаҳарга мурожаат қилишни билмаймиз. Ҳаммасидан бир хил жавоб оламиз: Сиз фалон туманга мурожаат қилишингиз керак, ҳудудингиз фалон жойга қарашли! Хуллас, отангга бор, онангга бор қабилида аросатда қолганмиз», — дейди Урганжиён аҳоли пунктида яшовчи Санжарбек Аҳроров.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу масала юзасидан «Дарё» мухбири «Ситора автобозор» МЧЖ раиси ўринбосари Ўктам Исомов билан учрашди.

    «Тўғри, бозор чиқиндилари ёнгани рост. Аммо улар жамият ходимлари томонидан ёқиб юборилмаган. Мазкур бозор 470 ўринли бўлиб, айни пайтда пандемия сабабли 220 нафар тадбиркор савдо қилади. Балки, чиқиндилар қайсидир тадбиркор томонидан ёқиб юборилгандир», — дейди Ўктам Исомов вазиятдан чиқишга уриниб.

    Фуқаро Ирода Йўлдошеванинг айтишича, 2020 йилнинг 1 сентябрь куни машина бозори ахлатхонасининг ёқиб юборилиши оқибатида целлофанлар, пластмасса маҳсулотлар, машина балонлари ва бошқа турдаги резина чиқиндиларининг аччиқ тутуни аҳолини зарарлаган.

    «Ёнғин олди қандай олингани бизга номаълум. Аммо аччиқ ва қўланса тутун ҳидидан шу куни кўча тугул, ҳовлига чиқа олмадик», — дейди фуқаро Ирода Йўлдошева.

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув жараёнида Бухоро шаҳар «Махсусавтохўжалик» масъулияти чекланган жамияти ходимлари воқеа жойига келди. Жамият директори ўринбосари Миршод Саидовнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, 2019 йилда «Махсусавтохўжалик» ходими «Ситора автобозор» МЧЖга бир неча маротаба қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва утилизация қилиш хизмати бўйича шартнома тузиш учун борган. Бироқ машина бозор ахлатхонаси чиқиндилар билан тўлиб кетганига қарамай, «Ситора автобозор» маъмурияти томонидан ярим йил давомида шартнома тузмаслик учун ҳар хил баҳоналар қилинган.

    «Аҳолининг норозиликларидан келиб чиқиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига ёзма мурожаатимиздан сўнггина ‘Ситора автобозор’ МЧЖ билан 2019 йилнинг май ойи охирида шартнома тузилди. Афсуски, қарздорлик ҳам 2020 йилнинг февраль ойида Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан, ундириб олинди», — дейди Миршод Саидов.

    Фото: «Дарё»

    «Махсусавтохўжалик» масъулияти чекланган жамияти директори Алишер Назаровга кўра, 2020 йилда «Ситора автобозор» МЧЖга хизмат кўрсатиш мақсадида бир неча марта шартнома тузиш учун борган МЧЖ назоратчиси ташкилотдан ҳайдаб чиқарилган.

    Суриштирув давомида Бухоро шаҳридаги «Ситора автобозор» МЧЖ чиқиндиларининг кўпайиб кетиши оқибатида атроф-муҳитни ифлослантираётгани, устига-устак бир неча бор ёқиб юборилганига аниқлик киритилди.

    «Қатнов йўлига сочилган чиқиндиларни тозалаймиз, яна шундай ҳолат такрорланмаслиги учун машина бозорини ўраб турган бетон деворлар ёриғини ёпамиз. Шунингдек, атрофнинг ташқи кўринишини ҳам соз ҳолга келтирамиз», — деди Ситора автобозор» МЧЖ раиси ўринбосари Ўктам Исомов.

    Фото: «Дарё»

    Масъуллар суриштирув жараёнидаёқ мазкур муаммоларни бартараф этишга киришди.

    Отангга бор, онангга бор...

    «Садриддин Айний» МФЙ раиси Наримон Саидаҳмедовнинг билдиришича, мазкур маҳаллада 6230 нафар аҳоли, 1150 та оила истиқомат қилади. Маҳалла уч қисмдан иборат. Ошдемон, Пайтал, Қуйи Разани, Юқори Разани, Темирбоға ҳамда Разани лўлилари қишлоқлари Когон туманига; Урганжиён қишлоғи Бухоро туманига, шунингдек, Ҳайдаробод, Геологлар, Темир йўлчи ўзбеклар, Темир йўлчи лўлилар, Когон шоссесидаги Тараққиёт кўчаси Бухоро шаҳрига киритилган.

    Чапдан биринчида: Наримон Саидаҳмедов

    Чапдан биринчида: Наримон Саидаҳмедов
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ушбу маҳаллада 1600 нафарга яқин боғча ёшидаги бола мавжуд. Бироқ мактабгача таълим ташкилоти йўқ. Урганжиёнлик мактаб ўқувчилари 1,5 километрдан 5 километргача узоқликда бўлган мактабларга қатнайди. Қишда лой, ёзда чанг кўчалардан олисдаги мактабларга қатнаш кўплаб ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Йўллар юрадиган аҳволда эмас. Маҳаллага яқин манзилда на мактаб, на мактабгача таълим боғча бор. Куннинг иккинчи ярмида таҳсил оладиган ўқувчилар кун қоронғисида уйга қайтишади. 60-70 метр узунликдаги йўл қисмининг еростидан шаҳар сув таъминоти корхонаси қувурлари ўтказилган. Эски ва яроқсиз аҳволга келиб қолгани сабабли совуқ кунларда ёрилганда қатнов йўлимиз кўлга айланади. Кўча чироқлари ҳақида-ку, гапирмай қўя қолайлик! Кимга, қайси туман ёки шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига айтишни билмай, оворамиз», — дейди фуқаро Тўрақул Ҳожиев.

    Аросатда қолган аҳолининг муаммолари чорак асрдан буён ечимсиз қолмоқда. Ҳудуд 1-секторга қарашли. Бироқ бир неча маротаба ёзма ва оғзаки мурожаатларга қарамай, муаммолар бартараф этилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъулига кўра, мактабларда пандемиядан сўнг умумий тартибдаги дарслар бошлангунга қадар йўналишли автобусдан хизмати йўлга қўйилади. Айни пайтда ушбу борада чоралар белгиланмоқда.

    «Кўчаларимиз зим-зиё. Кечки пайт ишдан қайтаётганимизда қўлимизда ёритгич бўлади ёки йўлда қатнаётган автомашиналар чироғи нурларидан фойдаланамиз. Бу ҳам етмагандек, электр энергияси таъминотида тез-тез узилишлар юзага келади», — дейди фуқаролар.

    Таъкидланишича, фуқаролар чорасизлиги сабаб симёғочларга ҳеч қандай рухсатсиз чироқлар ўрнатган. Бироқ кўп ўтмай, Когон туман электр таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан узиб ташланган.

    Когон туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Муҳаммад Жўраевнинг «Дарё»га билдиришича, фуқароларнинг ўзбошимчалик билан симёғочга чироқ улаши ёки ундан тўловсиз фойдаланиши мумкин эмас. Унга кўра, Когон туман электр таъминоти корхонаси Когон тумани ва Когон шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади. Ер майдони Бухоро шаҳрида жойлашган, бироқ Бухоро туманида рўйхатда туриб яшайдиган аҳолига ҳам шу таъминотдан электр энергияси етказиб берилади.

    Фото: «Дарё»

    «Айни пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кетаётгани сабабли ҳам электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Маълумки, бизнинг корхона аҳолига электр энергиясини етказиб беради. Фойдаланганлик учун сарфланган маблағни ундириб олиш чорасини кўради. Тунги чироқлар, яъни кўча ёритгичлари билан таъминлаш эса туман ёки шаҳар ободонлаштириш бошқармалари билан боғлиқ масала», — дейди Муҳаммад Жўраев.

    Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Илҳом Ҳожиев «Дарё» мухбирига мазкур манзилларда кўча чироқларини ўрнатиш масаласи туман қурилиш комиссияси қарори билангина ечим топиши мумкинлигини билдирди.

    Муаммолар кўп, ечим йўқ

    Яна шундай манзиллардан бири Бухоро туманидаги «Гулшанобод» маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 15 та аҳоли пунктидан иборат манзилда 10 382 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги «Жонбобо» аҳоли пунктида жойлашган 84 та намунали уй-жой 2012 йилда қуриб топширилган, айни кунда 207 та хонадон истиқомат қилади. Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган ушбу манзил аҳолиси Бухоро туманида рўйхатда туриб яшайди. «Садриддин Айний» маҳалла фуқаролар йиғини Урганжиён аҳолиси сингари учта туман, шаҳар коммунал хизматларидан фойдаланади. Муаммолари кўп, лекин ечими йўқ. Устига устак, мазкур манзилда ҳам умумий ўрта таълим мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас.

    «Маҳаллага бориш керак бўлса, беш километр йўл босиб ўтишимизга тўғри келади. Бухоро тумани марказий поликлиникаси эса 20 километр олисда жойлашган. Бухоро шаҳар поликлиникалари эса сиз туман фуқаросисиз, дея бизни қабул қилмайди. Айниқса, пандемия даврида жуда қийналдик», — дейди Жонбобо аҳоли пункти фуқароси Гулмира Самирова.

    «Гулшанобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Отабек Элов Жонбобо аҳоли пункти фуқароларининг ташвиши ҳақиқатан ҳам ечимталаблигини билдирди. Унга кўра, қатор аҳоли пунктлари маҳалла фуқаролар йиғинидан жуда олисдан жойлашган. Худди шунингдек, профилактика инспектори ҳам яқин манзилда эмас. Бу эса ўз-ўзидан маҳалла фуқаролар йиғини сонини яна бир нечтага ошириш чора-тадбирларини белгилаш лозимлигини кўрсатади.

    Фото: «Дарё»

    Жонбобо аҳоли пунктидаги 6 сотихли намунали уй-жойлар 2012—2015 йилларда «Қишлоққурилишинвест» МЧЖ ИК томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган бўлиб, бугунги кунда бу уй-жойлар ўз намунавийлигини йўқотган. Деворлари ёрилган, том ва шифтлар устун деворлардан ажралган. Дарвоза ва ички эшиклар девор туташ қисмларидан ажралиб чиққан. Намлик ва зах баландлиги таъсирида поллар қўпорилиб, тусини йўқотган.

    Фото: «Дарё»

    «Деворларимиз мўртлашиб, зинапоялар кўча бошлаяпти. Сувоқлари кўчган жойларни қайта-қайта таъмирласак-да, фойдасиз. На кўчамиз обод, на болаларимизга ўйин майдончалари бор. Шаҳар ичида чанг-лой кечиб, кўчалари зим-зиё кечаларда яшаб келяпмиз. Ҳар гал келишади, суратга олишади, тинглашади, ёзиб олишади — шу билан тамом. Ташвишимиз ҳеч кимни қизиқтирмайди», — дейди Жонбобо аҳоли пункти фуқароси Бибиражаб Раҳмонова.

    Ҳали кредит маблағи тўлаб бўлинмасдан деворлари кўчиб, қисмлари бир-биридан ажралиб, ёрилиб кетаётган уй-жойларни суратга олишда уйларнинг кейинги аҳволидан ташвишга тушдик.

    Фото: «Дарё»

    «Жонбобо аҳоли пункти муаммолари юзасидан жуда кўплаб аризалар келиб тушган. Мазкур уй-жойлар ўша пайт меъёрлари асосида тикланган бўлишига қарамай, жойлашган жойи нотўғри танланган. Демографик хусусияти инобатга олинмаган. Зах жудаям баланд. Ҳовлилар ичидан тупроқ олсангиз, тагидан зах чиқади. Ўша кезларда захкаш ётқизилганда уй-жойларга бу қадар талафот етмасди. Ушбу оғриқли масалаларни бартараф этиш, яъни захни қочириш мақсадида бир неча бор сув каналлари қазувчи ташкилотларга мурожаат билан чиққанмиз. Аммо натижа йўқ», — дейди «Қишлоққурилишинвест» МЧЖ раҳбари Жобир Боқиев.

    Фото: «Дарё»

    Жобир Боқиевга кўра, мазкур намунали уй-жойлар 9 та қурилиш ташкилоти томонидан қуриб, фойдаланишга топширилган.«Қурилиш ташкилотлари лойиҳасига кўра, 2017 йилдан бошлаб қурила бошланган уй-жойлар атрофида болалар ўйингоҳларини барпо этиш кўзда тутилган», — дейди Боқиев.

    Фото: «Дарё»

    Шарифқул Жумаевнинг айтишича, икки йилча олдин ҳар бир хонадон ўз ташаббуси билан 200 минг сўмдан пул йиғиб, йўлга шағал ётқизган. Шунга қарамасдан, иссиқ кунларда чанг, ёғин-сочинли кунларда лой кечишга тўғри келади. Устига устак, намунали уй-жойлар кўркини темир-терсак бозорининг тартибсиз аҳволи ҳам бузиб турибди.

    «Ҳудуднинг бир томондан машина бозори, иккинчи томондан темир-терсак бозори билан тўсиб қўйилгани етмагандек, ғишт заводига юк машиналарининг тинимсиз қатнови бизни қийнаб қўйган. Айниқса, дам олиш кунлари машиналар қатновидаги тирбандлик ўн йилдан буён оддийгина турмуш тарзимизга ҳам ташвиш туғдирмоқда», — дейди Г. Самирова.

    Жонбобо аҳоли пунктининг катта қатнов йўли бўйида жойлашган, олд томони тўсилмаган ва қатнов йўлга кўримсиз манзара бериб турган темир-терсак бозорининг, аслида, қайси манзилга тегишлилигини Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили ҳам очиқлай олмади.

    Фото: «Дарё»

    «Мен эгаллаган жойим учун ҳар ой 2 миллион 320 минг сўм миқдоридаги ‘патент’ пулини Бухоро туманига тўлайман. Аммо бозорнинг айнан қайси ҳудудга қарашли эканлигидан хабарим йўқ», — дейди якка тартибдаги тадбиркорлардан бири.

    Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Умаров мазкур темир-терсак бозорини тартибга келтириш бўйича қатъий топшириқ берган.

    «Дарё» мухбири Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган, аммо Бухоро туманида рўйхатда туриб яшаб келаётган, коммунал хизматлари учта туман, шаҳарга қарашли бўлган чорак асрдан буён қийналиб келаётган аҳолининг муаммолари қачон ва қандай бартараф этилиши юзасидан Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Нарзулла Ҳамдамовга мурожаат қилди.

    «Ҳудуди Бухоро шаҳрида, аммо Бухоро туманида рўйхатда туриб яшайдиган аҳоли кўп ва бундай манзиллар ҳам етарли даражада топилади. Айтиш жоиз, намунали уй-жойларни тиклашда ҳам манзилнинг ижтимоий-демографик хусусияти инобатга олинмаган. Ерости ва ерусти муҳандислик коммуникацияларининг номутаносиб жойлашганига эътибор берилмаган. Уларнинг ечими оғир масала. Шунга қарамасдан, галдаги ишларни амалга оширишда барча жиҳатларни қунт билан ўрганиб, кейин бартараф этиш режалаштириляпти. Маълумки, Бухоро шаҳри 8 минг гектар ер майдонига эга. Айни пайтда Бухоро шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилган. Аста-секин, босқичма-босқич бу ҳудудлар ҳам Бухоро шаҳри ҳудудига қўшиб берилиши кўзда тутиляпти. Ушбу масалани бартараф этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори, шунингдек, депутатлар овози жуда зарур. Ваҳоланки, бу масалалар ўз даврида ўйланмасдан, режа-тадбирларсиз қилинган иш. Сенат қарор қабул қилгачгина манзиллар бир тумандан иккинчи туманга ёки бир тумандан иккинчи шаҳарга ўтиши масаласи бартараф этилади. Бу маҳаллий қарорлар билан амалга ошириладиган иш эмас», — дейди Бухоро ҳокими ўринбосари Нарзулла Ҳайдаров.

    Фото: «Дарё»

    Қурилиш жараёнларида кўчаларни тунги чироқлар билан таъминлаш лойиҳа-сметада кўзда тутилмаган бўлса, ушбу масала қурилиш комиссияси қарори билан ҳал этилади, дея муносабат билдирган Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи «Дарё» мухбирига Жонбобо кўчаларини ободонлаштириш масаласини бир неча кунда бартараф этилишини билдирди.

    «Тозалаш, ободонлаштириш керак, бу масалани ҳал этамиз. Гап-сўзсиз бажарамиз!» — деди I.Ҳожиев.

    Уч туман, шаҳар ўртасида аросатда қолган аҳоли эса бундай ваъдаларни қарийб ўн йилдан буён эшитиб келишаётганини яна бир маротаба эслатди.

    14.09.2020, 16:44   Изоҳ (0)   26446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда баландлиги 40 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилди

    14.09.2020, 16:29

    Андижонда ИИБ ходими шифокорни калтаклагани айтилмоқда. Бош прокуратура ва вилоят ИИБ вазиятга муносабат билдирди

    14.09.2020, 15:20

    Қорақалпоғистон ва Хоразмда ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

    14.09.2020, 14:47

    Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан ҳаво салқинлашишни бошлайди

    14.09.2020, 14:36

    Грузияда хакерлик қилиб, 3000 долларга яқин пулни ўзлаштирган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    14.09.2020, 13:59

    Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлигининг қарорлари барча учун бажарилиши мажбурий этиб белгиланди

    14.09.2020, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.